Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Суд тизимида очиқлик ва шаффофлик доим кун тартибидаги энг нозик мавзу. Бироқ Олий суд матбуот хизмати раҳбарлигига амалдаги судьянинг тайинланиши журналист ва блогерлар ўртасида ҳақли саволларни туғдирмоқда: анъанавий муҳитда шаклланган кадр жамоатчилик билан тил топиша оладими ёки яна расмиятчиликка йўл очиладими?

Суд тизимида очиқлик ва шаффофлик доим кун тартибидаги энг нозик мавзу. Бироқ Олий суд матбуот хизмати раҳбарлигига амалдаги судьянинг тайинланиши журналист ва блогерлар ўртасида ҳақли саволларни туғдирмоқда анъанавий муҳитда шаклланган кадр жамоатчилик билан тил топиша оладими ёки яна расмиятчиликка йўл очиладими?
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада очиқ қилиш, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Лекин айрим кадрлар тайинлови ахборот майдонида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Хусусан, яқинда Олий суд Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази раҳбарлигига қилинган янги тайинлов шулар жумласидандир. Судьяликдан матбуот хизматига Кўприк қуриладими ёки девор бўладими? Маълум бўлишича, Олий суд матбуот хизматига Сурайёхон Рустамовна Хожамкулова тайинланган.

Сурайёхон Рустамовна Олий суд матбуот котиби
У бунга қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган.
Табиий равишда савол туғилади судьялик мақомидан келган инсон бутун республика журналистлари, блогерлари ва жамоатчилик билан ишлашда қандай ёндашувни қўллайди?
Кўпчиликка маълумки, суд биноларига кирганда муносабатлар қатъий расмиятчиликка асослангани сезилади. Матбуот ва блогерлар билан очиқ, эркин мулоқот қилиш кўникмаси муҳим бўлган бундай масъулиятли лавозимга судьянинг тайинланиши Олий суднинг очиқлик сиёсатига қандай таъсир қилади?
Фарғона вилояти жиб судидан лавха
Ахир матбуот котиби тизимнинг "юзи" ва жамият билан ишончли кўприк бўлиши керак эмасми? Умид қиламизки, янги раҳбарият даврида матбуот хизмати фақат расмий ҳисоботлар билан чекланиб қолмайди.
Азиз Абидовнинг лавозими ўзгариши сабаблари нимада?

Азизбек Абидов салохиятли собиқ олий суднинг матбуот котиби
Бу тайинловнинг яна бир эътиборли жиҳати 2019 йилдан буён ушбу лавозимда муваффақиятли ишлаб келаётган Азиз Агзамович Абидовнинг бошқа ишга (Олий судда бош мутахассис сифатида) ўтказилганидир.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.