Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Тошкентда ФАО билан ҳамкорликда “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги халқаро форуми” ҳамда “Бутунжаҳон пахта куни” конференсияси ўтказилади.

Ўзбек пахтачилигининг янги қиёфаси халқаро экспертлар даладаги натижаларни янги ислоҳотлар билан боғламоқда

Жорий йилнинг 7–8-октабр кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро форум” ҳамда “Бутунжаҳон пахта куни”га доир йирик конференсия бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан айни пайтда мамлакатимизда Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ИCАC) Ижрочи директори Эрик Трахтенберг ҳамда ташкилотнинг техник директори, доктор Кешав Кранти меҳмон бўлиб турибди.

Нуфузли халқаро ташкилот вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида улар Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамроҳлигида Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги пахта далаларида бўлишди.

Далада вазир хорижлик меҳмонларга Ўзбекистонда пахтачиликни илм-фан, замонавий агротехнологиялар ва аниқ ҳисоб-китоблар асосида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил ма'лумот берди. Хусусан, пахта йетиштиришда ҳосилдорлик ва сифатни оширишга қаратилган “8 та қонун”нинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ҳар бир агротехник тадбирнинг ўз ўрни ва вақти бор.

Жумладан, ғўза ривожланишини бошқариш, далаларда ҳимоя белбоғларини шакллантириш, ҳосилни пишитиш жараёнида этефондан фойдаланиш, дефолиация ва десикация тадбирларини ўз вақтида ҳамда белгиланган агротехник талаблар асосида ўтказишнинг аҳамияти алоҳида та'кидланди.

Иброҳим Абдураҳмонов амалга оширилаётган комплекс агротехник тадбирлар ва янгича ёндашувлар натижасида айрим илғор хўжаликларда ҳосилдорлик кўрсаткичлари 120 сентнергача йетаётганини қайд етди.

Эрик Трахтенберг ва доктор Кешав Кранти даладаги пахтанинг ҳолати, қўлланилаётган агротехнологиялар ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш тажрибаси билан яқиндан танишар екан, Ўзбекистонда пахтачиликка бўлган ёндашувнинг тубдан ўзгараётганига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Меҳмонларнинг ҳайрат билан кузатгани ҳам бежиз эмас. Зеро, бу йерда гап шунчаки пахта ҳақида эмас. Гап – бир гектар йердан кўпроқ ҳосил олиш ва фермер даромадини оширишга қаратилган янги ёндашувлар ҳақида бормоқда.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.