Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзодбек Полвонов ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Масудбек Сулаймонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида вилоятда 2025 ва 2026 йилларда мактаб ва академик лицейларни битирган 55 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Шаҳар ва туманларда ташкил этилган Ёшлар штаблари орқали ёш тадбиркорларга бевосита амалий ва молиявий кўмак кўрсатилмоқда. Хусусан, Миллий банк томонидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Умуман олганда, вилоятда ёшлар масалалари ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

ДХХ, ИИБ, Прокуратура ва Ҳокимлик ҳамкорлигида муҳим ижтимоий ташаббус йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган, лекин билим олиш иштиёқида бўлган ёшлар аниқланиб, уларга навбатдаги имтиҳонларга бепул ва сифатли тайёргарлик кўриш учун зарур ўқув базалари ва шароитлар яратиб берилмоқда.
Вилоятда кучайтирилган профилактика ва маънавий-маърифий тадбирлар натижасида ёшлар ўртасидаги жиноятчилик кўрсаткичи 28 фоизга камайишига эришилди.
Йўлдан адашган ва алоҳида назоратда турган ёшлар Мудофаа бошқармаси, Миллий гвардия, Прокуратура ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимларига оталиққа берилган. Улар билан номма-ном ишланиб, жамиятга фойдали инсонлар бўлиб етишишлари учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.
Ёшлар мамлакатимиз келажаги ва бунёдкор кучидир. Фарғона вилоятида ҳар бир ёшнинг муаммоси, орзу-интилиши ва ташаббуси эътиборимизда бўлади," деб таъкидлади Шерзод Полвонов.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.