Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Бугунги кунда аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорда нарх-наво асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш энг муҳим вазифалардан биридир.

Бозор иқтисодиётининг асосий қонуни шуки соғлом рақобат бор жойда арзонлик, мўл-кўллик ва сифат бўлади.

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари
Харидорларимиз учун танлов имкониятини кенгайтириш ва нарх-наво сунъий равишда кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қишлоқ хўжалиги ҳамда гўшт маҳсулотлари импортига ҳам кенг йўл очилган.

Чорвачилик махсулотлари
Хусусан, Россия ва Қирғизистон каби қўшни ва ҳамкор давлатлардан келтирилаётган маҳсулотлар бозордаги таклиф ҳажмини ошириб, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, маҳсулотлар нархининг ортиқча қимматлашиб кетишига тўсқинлик қилиб, аҳоли ҳамёнига енгиллик яратмоқда.
Шу билан бирга, ички бозоримизда ўз еримизда етиштирилган миллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз алоҳида ўрин тутади.

Бошқа давлатлардан маҳсулот келтирилаётганига қарамай, ўзимизнинг маҳаллий мева-сабзавот, полиз экинлари ва гўшт маҳсулотларимиз ўзининг табиийлиги, серширалиги ва юқори сифати билан ҳамиша харидорларнинг энг севикли танлови бўлиб қолмоқда.

Деҳқон ва чорвадорларимиз меҳнати эвазига етиштирилган миллий маҳсулотларимиз сифат жиҳатидан ҳар қандай импорт маҳсулотидан устун туради.

Энг муҳими, ҳозирги кунда бозорларимизда арзонлаштирилган гўшт, картошка, пиёз, сабзи ва бошқа полиз маҳсулотлари етарли даражада мавжуд.

Аҳоли эҳтиёжларини узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат захиралари тўлиқ яратилган.
Ушбу жараёнлар ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги вилоят ҳокимлиги томонидан доимий ва қатъий назоратга олинган. Расталарда сунъий танқислик ёки нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.