Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Замонавий пахта териш машиналари ва илғор фермерлар тажрибаси туфайли пахта топшириш режаси муваффақиятли уддаланди.

Пахтачилик соҳасида ўзига хос мактаб яратиб, замонавий технологиялар қўлланилгани учун туманда юқори ҳосидорликка эришилиб, бу борадаги шартнома режаси бажарилди. Тажрибали фермерларнинг кўп йиллик тажрибаси ўз натижасини кўрсатди.

Жорий йилда 151 та фермер хўжаликлари томонидан 4 850 гектар майдонга чигит экилиб, 25 минг 150 тоннадан ошиқ пахта қабул қилиш “пунктларига” топширилди.

Етиштирилган ҳосилнинг 70 фоизидан ошиғи терим машиналарида йиғиб олинди. Пахта йиғим-теримига 20 та замонавий пахта териш машинаси жалб этилди.

Терим жараёнларининг уюшқоқлик билан ташкил этилгани ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб олиниб, хирмонларга барака киритди. 1-, 3-, 6-, 10-, 13-терим отрядларига бириктирилган машиналарнинг ҳар бири билан 1000 тоннадан ошириб пахта териб олинди.
"Либерал инвест", "Мезон", "Агро Гигант", "Уста Йўлдош", "Фар. Зулфиқор", "Гуллолапошшо Дилмуродовна", "Деҳқонбой ота" каби фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 55-75 “центнерни” ташкил етди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.