Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Энергетика вазирлиги олдида турган глобал вазифалар модернизация, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ва қиш мавсумига тайёргарлик вақт ва юқори диққатни талаб қилади. Судма-суд юриш, раддиялар ёзиш ва ҳуқуқий баҳсларга вақт сарфлаш, вазирликнинг асосий функцияларидан чалғишига олиб келмайдими? Жамоатчилик назарида вазирнинг суд залида кўриниши, унинг трансформаторлар ва газ қувурлари ёнида кўринишидан кўра камроқ фойда келтиради.
Расмлар

Бундай суд жараёнлари бошқа фаоллар ва журналистлар учун "тўхтатувчи сигнал" бўлиб хизмат қилиши мумкин. Агар профессионал иқтисодчининг таҳлиллари учун судга тортилиши одатий ҳолга айланса, тизимдаги ҳақиқий муаммолар ҳақида ким гапиради?
Танқид бу муаммони ечиш учун берилган имконият, уни бўғиш эса муаммони ичга ютиш ва кейинчалик каттароқ инқирозларга сабаб бўлиш демакдир.
Очиқ мулоқотЭнг тўғри йўл суд эмас, балки очиқ ва профессионал мунозара майдонини яратишдир. Агар экспертнинг маълумотлари нотўғри бўлса, вазирлик рақамлар ва фактлар билан асосланган очиқ ҳисобот бериши кифоя эди. Бу нафақат экспертнинг саволларига жавоб бўларди, балки вазирликнинг шаффофлигини ошириб, халқнинг ишончини мустаҳкамлаган бўларди.
Бугун жамиятга судлашадиган вазирлар эмас, балки муаммоларни тан оладиган ва уларни жамоатчилик билан бирга ечадиган раҳбарлар керак. Вазирлик ва жамият фаоллари ўртасидаги зиддият "ғолиб ва мағлуб" тамойили асосида эмас, балки "умумий манфаат барқарор энергетика" йўлида ҳал этилиши лозим. Зеро, суд залларидаги ғалаба, хонадонлардаги чироқни ёқиб бермайди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.