Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Баъзан одамнинг онгида шундай саҳналар пайдо бўладики, улар туш билан ҳақиқат орасида қулфланиб қолган бир жойда яшайди. Менинг кўз олдимда ўлик. У кимнинг қўлидан нобуд бўлгани номаълум. Бироқ энг ёмони, унинг гўшти пиширилиб, дастурхонга қўйилган. Ҳамма ёпирилиб ейди. Кейин тушунасан бу одам эмас, бу қонун, адолат, инсон қадри эди. Бу ўлик кўтарилиб, кўпқаватли уйнинг орқа томонига, ҳамма кўрадиган жойга осиб қўйилган. Ҳеч ким уни ерламайди, ҳеч ким уни йўқламайди. Ёнига келганлардан эса айбни бўйнига олиш талаб қилинади, аммо “гўштини ейиш”ни инкор қилишади чунки бунинг учун ҳам жазо бор. Бу манзара менинг тушим эмас. Бу Миграция агентлиги ва унинг атрофида кечаётган воқеаларнинг рамзий сурати.

Суд қарори бор, Президент фармони бор аммо улар ўликдек осилиб турибди. Вақт ўтган сари гўшти чирийди, ҳид чиқади, лекин масъуллар кўзини юмган, қулоғини тиққан.
Ўликни ерга қўйиш, уни қайта тирилтириш имконияти бор бу Олим Сулаймоновни ишга тиклаш, унинг ҳақини қайтариш, суд қарорини бажариш. Аммо улар бундан қочяпти. Чунки бу ўлик жонланса, ҳақиқат ҳам қайта тирилади, ва ўшанда кимнинг гўштини егани очилади

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.