Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

2026 йил 9 февраль куни соат 18:45 да Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан қабул қилинган ажрим қонун устуворлигининг навбатдаги синовига айланди. Суд Фарғона вилояти ИИБ Тергов бошқармаси илтимосномасини рад этиб, гумон қилинувчи Сохибназаров Раҳматуллога нисбатан “қамоққа олиш” эмас, балки “гаров” эҳтиёт чорасини қўллади. Бу қамоқда ушлаб туриш учун ҳуқуқий асос йўқ, дегани эди. Бироқ ажрим чиққанидан кейинги воқелик мутлақо бошқача тус олди. Суд қарорига қарамай, гумон қилинувчи ҳануз озод этилмагани айтилмоқда.

2026 йил 9 февраль куни соат 18:45 да Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан қабул қилинган ажрим қонун устуворлиги синови эди. Суд Фарғона вилояти ИИБ Тергов бошқармаси иш юритувидаги жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Сохибназаров Раҳматуллога нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномани рад этди. Унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қонунга кўра, суд ажрими мажбурий. У ижро этилиши шарт. Муҳокама тугади қарор чиқди. Нуқта. Маълумотларга кўра, Фарғона вилояти ИИБ ва Фарғона вилояти прокуратураси турли баҳоналар билан гумон қилинувчини озод этмаяпти. Ҳолбуки, адвокатлар ва оила аъзолари гаров пулини тўлашга тайёр. Улар белгиланган маблағни қабул қилишларини сўраб, ИИБ биноси олдида совуқ ҳавода кутиб туришибди.
Агар суд қарори ижро этилмаса, бу нафақат бир шахс тақдирига, балки бутун ҳуқуқий тизимга соя солади. Суд ҳокимияти мустақиллиги Конституция кафолати. Тергов органи ёки прокуратура суд ажримини ижро этмаслик орқали қайси ҳуқуқий асосга таяняпти?
Бу ерда гап фақат бир гумон қилинувчи ҳақида эмас. Бу ерда гап тизим ҳақида. Агар суд қарори қоғозда қолса, эртага ҳар қандай фуқаро худди шундай вазиятга тушиши мумкин. Қонун устуворлиги танлаб ишлайдиган механизм эмас. У ё ишлайди, ё ишламайди. Агар “гаров” қўлланилган бўлса, демак қамоқда ушлаб туриш учун ҳуқуқий асос қолмаган. Суд ажримини ижро этмаслик ваколат доирасидан чиқиш эмасми? Бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериладими?
Жамоатчилик жавоб кутмоқда.
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.