Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Тавсия этилаётган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтганми? Улар қайси тартибда танланади ва беморларга нимага асосан тавсия қилинади? Нега моддий имконияти чекланган беморларга арзонроқ ёки муқобил даволаш усуллари таклиф этилмайди? Мазкур хизматлар ва дори воситалари нархлари устидан қайси давлат органи назорат олиб боради?

Ҳурматли Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари! Фарғона вилоятида «Фарғонада биттагина» номи билан танилган табиб қабулхонасидаги ҳолат ҳақида тарқалаётган маълумотлар жамоатчиликда жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.

Айтилишича, айрим беморларга бир ойлик дори воситалари учун қарийб 4 миллион сўмлик рецептлар тавсия этилмоқда.

Рецепт
Пенсияси 700 минг сўм атрофида бўлган кекса инсонлар эса ҳатто энг арзон деб айтилган дори тўпламини ҳам сотиб олиш имконига эга эмас.

Рецепт
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир нечта саволимиз бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ушбу муассаса ёки фаолият юритаётган шахс қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий ёки халқ табобати фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эгами?
Тавсия этилаётган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтганми? Улар қайси тартибда танланади ва беморларга нимага асосан тавсия қилинади?
Нега моддий имконияти чекланган беморларга арзонроқ ёки муқобил даволаш усуллари таклиф этилмайди?
Мазкур хизматлар ва дори воситалари нархлари устидан қайси давлат органи назорат олиб боради?
Энг муҳими, мазкур фаолият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан текширув ўтказилганми? Агар ўтказилмаган бўлса, қачон ўтказилади?
Инсоннинг дарди ҳеч қачон даромад манбаига айланмаслиги керак.Одамлар шифо излаб боради, молиявий тушкунликка тушиш учун эмас.
Агар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келса, унга ҳуқуқий ва тиббий баҳо берилиши шарт. Агар маълумотлар нотўғри бўлса, бу ҳақда ҳам расмий ва асосли тушунтириш берилиши лозим.
Жамоатчилик Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ушбу ҳолатга бефарқ бўлмасликни, қонунийлик, шаффофлик ва фуқаролар манфаатларини таъминлаш йўлида расмий муносабат билдиришини кутади.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.