Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида содир бўлган мудҳиш фожиа жамоатчиликни ларзага солди. Дастлабки маълумотларга кўра, 35 ёшли уч фарзанднинг онаси турмуш ўртоғи томонидан пичоқланган ва шифохонада вафот этган.

Қотиллик қурбони бўлган мархума воқеа жойи
Журналистик суриштирув лавхаси
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида юз берган мудҳиш воқеа жамоатчиликни ларзага солди. Дастлабки маълумотларга кўра, уч нафар фарзанднинг онаси бўлган 35 ёшли аёл турмуш ўртоғи томонидан пичоқланган ва шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

Мархуманинг онаси
Воқеа жойида бўлган ижодий жамоа томонидан олинган маълумотларга кўра, марҳуманинг онаси қизининг оилавий ҳаётида узоқ вақтдан буён муаммолар бўлганини айтиб берди.

Мархуманинг қизлик хонадони
Қизим кундалик меҳнат қилиб, бошқа аёлларни ҳам ишга олиб чиқиб, тирикчилик қиларди. Болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиларди. “Болаларим катта бўлса мени умрага олиб боради”, деб орзу қиларди. Ҳатто мени ҳам бирга олиб боришини айтарди. Кейинги пайтларда куёв кўп ичадиган бўлиб қолди, дея кўз ёшлари билан сўзлади марҳуманинг онаси.

Мархуманинг суратлари
Энг ачинарлиси, фожиа содир бўлган вақтда хонадонда марҳуманинг вояга етмаган икки нафар фарзанди ҳам бўлган. Болалар қонга ботган ҳолда ётган онасини кўриб, унга ёрдам бера олмаган ва даҳшатли ҳолатдан қўрқиб, яқин қариндошлари “ Тоғасининг” уйига ёрдам сўраб югурган.

Мархуманинг акаси
Марҳуманинг акаси ҳам ўша кунги воқеаларни оғир дард билан эслади.

Мудхиш воқеа юзберга жой
Икки жияним йиғлаб келиб, “Дадам онамни пичоқлаб қўйди”, деди. Шу заҳоти юрагим орқага тортиб кетди. Дарҳол уларнинг уйига югурдим. Борсам, синглим оғир аҳволда ётарди. Уни зудлик билан автомашинага жойлаб шифохонага олиб бордик. Аммо шифокорлар уни сақлаб қола олишмади, дейди у.

Мархума рахматли
Воқеанинг иккинчи томони ҳам ўрганилди. Марҳуманинг қайнонаси сўзларига кўра, келин уйга кириб дам олиш учун хонасига кирган. Орадан кўп ўтмай невараси югуриб чиқиб, “Онамни дадам ўлдириб қўйди”, деб хабар берган.

Мудхиш воқеа юзберган хона
Мен аввал ишонмадим. Кейин ҳамма чопиб кетди. Нима бўлганини кейин билдим. Бошқа тафсилотлардан хабарим йўқ, дейди қайнона.

Мархуманинг қайнонаси
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеанинг барча ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.
Бир аёлнинг орзулари, уч нафар фарзанднинг меҳрибон онаси бўлган инсоннинг ҳаёти шу тарзда фожеали якун топди. Энди эса уч нафар бола она меҳридан маҳрум қолди. Бу воқеа нафақат бир оиланинг, балки бутун жамиятнинг оғриғига айланди.
Мухбир: Мафтуна Убайдулаева
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.