Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида битирув малакавий ишлари ҳимояси бошланди. Халқаро муносабатлар ва ижтимоий-гуманитар фанлар факультети битирувчилари Давлат аттестация комиссияси олдида ўз илмий тадқиқотларини ҳимоя қилмоқда.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Халқаро муносабатлар ва ижтимоий-гуманитар фанлар факултетида бу йилги битирувчи талабаларнинг битирув малакавий иши ҳимояларига старт берилди.

Аттестация доирасида халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик, амалий психология ва социология йўналишларида таҳсил олган битирувчилар ўз битирув малакавий ишларини ҳимоя қилмоқда.

Тадбир аввалида Университет ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа битирувчилар билан учрашиб, уларни муҳим синов босқичи билан табриклади ҳамда келгуси фаолиятларида муваффақият тилади.

Давлат аттестация комиссияси таркибида мамлакатимиз илм-фан ва та'лим соҳаси вакиллари – профессорлар Муқимжон Қирғизбойев, Абдуғани Холбеков, Бахтиёр Омонов ҳамда бошқа тажрибали мутахассислар фаолият олиб бормоқда.

Ҳимоя жараёнларида қатор долзарб ва илмий-амалий аҳамиятга ега мавзулардаги тадқиқотлар комиссия а'золарининг е'тиборини тортди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлиги масалалари”, “Каспий ва Марказий Осиё минтақасида енергетик ресурслар учун рақобат ҳамда унинг минтақавий хавфсизликка та'сири”, “Миграция жараёнларининг оилавий муносабатларга та'сири: ички ва ташқи миграция мисолида” мавзуларидаги илмий ишлар юқори баҳоланди.

Давлат аттестацияси жараёнлари битирувчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баҳолаш, шунингдек, уларнинг мустақил тадқиқотчилик салоҳиятини намоён етишда муҳим аҳамият касб етмоқда.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.