Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Баъзан қонун ҳарфлари ортида инсон тақдири кўринмай қолади. Аммо Фарғонада бўлиб ўтган суд жараёнида ҳақиқий адолат бу нафақат жазо бериш, балки инсонни сақлаб қолишдир. Онасининг хасталиги сабаб адашган йигитга берилган иккинчи имконият, аслида бутун жамиятга берилган дарс бўлди. Бу қарор қонуннинг қудрати эмас, балки адолатнинг юзи инсонийлик эканининг исботидир.

Фарғона шаҳрида Жиноят кодексининг 169-моддаси билан судланаётган бир йигит тақдири суд залини ҳам ларзага солди. Айбланувчи сифатида ўтирган бу йигит аслида кундалик мардикорлик қилиб рўзғор тебратадиган, оғир турмуш гирбобига тушган оддий фарзанд екани ма'лум бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судидаги жараёндан лавҳа
Тергов ҳужжатларида у ўғирлик қилган шахс сифатида қайд етилган бўлса-да, судда унинг ҳаётининг бошқа, оғриқли томонлари очилди. Оиладаги йетишмовчилик, муҳтожлик ва енг ачинарлиси хасталанган онасининг дори-дармони учун пул тополмагани уни жиноят йўлига бошлагани айтилди.
Кўп ҳолатларда бундай айблов билан судланувчиларга қаттиқ жазо тайинланади. Ҳар қандай судя ҳам айбланувчининг кўз ёши ёки оғир тақдирини инобатга олиб, уни озодликка чиқармайди. Чунки қонун олдида “жиноят” жиноят ҳисобланади.
Аммо бу сафар судя фақат жиноятга емас, инсон тақдирига ҳам назар ташлади. У йигитнинг қилмишини оқламади, лекин унинг ҳаётда адашган, аммо тузалиш имконияти бор инсон еканини ҳис қилди.
Судя жамият яна бир ёшни темир панжара ортига емас, тўғри йўлга қайтариши керак, деган қарорни танлади. Натижада йигит суд залининг ўзидан озодликка чиқарилди.
Балким бу қарор кимлар учундир оддий туюлар. Аммо муҳтожлик сабаб адашган бир фарзандга берилган иккинчи имконият ба'зан бутун бир ҳаётни сақлаб қолиши мумкин.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судяси Қобилжон Муталийев

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.