Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона шаҳридаги «Пўлша бозори»да олов билан “ўйнашиб”, ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш илинжида юзлаб инсонларнинг ризқини ва бутун бозорни хавф остига қўйган қўштирноқ ичидаги «қаҳрамон»нинг қилмиши охирига етди.

Ижтимоий тармоқларда лайк ва просмотр йиғиш илинжида ҳавфсизликни унутган қўштирноқ остидаги қаҳрамонимиз очиқ олов ва тез ёнувчан моддалар ёрдамида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб видеомурожаат тарқатди биргина видео учун юзлаб инсонларнинг ризқи қийилиши ва бутун бозорни хавф остига қўйишдан тап тортмайдиган бундай “блогер”ларнинг қилмиши жамиятга хавф туғдиришини ўзлари англаб етармикан? Тармоқлардаги ўзини кузатувчиларига қандай ибрат бўлмоқдалигини тушунармикан? Албатта саволимиз саволигича қолади!

Бироқ ҳушёрлик ва тезкорлик билан қилинган саъй-ҳаракатлар натижасида бу «тезкор шоу»нинг олди олинди

Фарғона шаҳар ФВВ рахбари Д.Ҳамқулов
Фарғона шаҳар ФВБ бошлиғи подполковник Д Ҳамқулов ҳамда Фарғона шахар Ички ишлар органлари фаолиятини муовфиқлаштириш бошқармаси бошлиғи А Ашуров томонидан назоратга олиниб, зудлик билан қатъий чоралар кўрилиб бозор маъмурияти ва қоидани бузган “ижодкор”га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ИИБга юборилди.
Вазиятга ўз вақтида профессионал ва масъулият билан ёндашиб йирик фожианинг олдини олган Фарғона шаҳримизнинг масъул раҳбарларига жамоамиз номидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз қонун устувор бўлган юртда бундай “қаҳрамонлик”ларга асло ўрин йўқ

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.