Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Сўнгги кунларда суд тизимидаги қариндошлик алоқалари ва кадрлар сиёсати ҳақидаги муҳокамалар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Журналистик материаллар ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ортидан Олий суд раҳбариятига яқин айрим суд ходимларининг суд органларидаги фаолияти бўйича саволлар кўпайди. Шу билан бирга, Олий суд ахборот хизматидаги ўзгаришлар ҳам очиқлик ва шаффофлик масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда суд тизимидаги қариндошлик алоқалари ҳақидаги муҳокамалар янада фаоллашди. Журналист Анора Содиқова томонидан е'лон қилинган видеода Олий суд раҳбариятига яқин қариндошлари масаласи турли суд органларида фаолият юритиши ҳақида айрим саволлар ўртага ташланди
Анора Содиқова лавхаси
Муҳокамаларда тилга олинаётган ма'лумотларга кўра, бир қатор судя ва суд раислари ўртасида қариндошлик муносабатлари мавжудлиги ҳақида да'волар билдирилмоқда. Айрим кузатувчиларнинг та'кидлашича, мазкур инсонларнинг кўпчилиги Робахон Махмудова Олий суд раиси етиб тайинланишидан аввал ҳам суд тизимида фаолият юритган.
Шу нуқтаи назардан, асосий масала “кимнинг қаерда ишлаётганида емас, балки “ бир тизимда яқин қариндошлар фаолият юритганда манфаатлар тўқнашувининг олди қандай олинишида екани та'кидланмоқда.

Олий суд раиси Робаҳон Маҳмудова
Юқори лавозимдаги суд раҳбарининг яқин қариндошлари ҳам судялик ёки суд раҳбарлиги лавозимларида ишласа, холислик қандай та'минланади? Шикоятлар ёки интизомий масалалар юқори инстансияларга чиққан тақдирда қандай механизмлар ишлайди? Бу саволларни бериш кимнидир айблаш емас. Аксинча, суд ҳокимиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган очиқ муҳокама ҳисобланади.
Муҳокамалар фонида Олий суд ахборот хизматидаги ўзгаришлар ҳам жамоатчилик е'тиборини тортди.

Азизбек Абидов Олий суднинг собиқ Ахборот хизмати раҳбари еди.
Азизбек Абидовнинг лавозимдан кетгани ҳақидаги хабарлар ортидан жамоатчилик билан алоқалар йўналишига суд тизимида судья бўлиб фаолият юритган кадр келгани гап-сўзлар турли муносабатларни келтириб чиқармоқда.

Албатта, суд соҳасида ишлаган мутахассиснинг ҳуқуқий тажрибаси юқори бўлиши мумкин. Бироқ жамоатчилик билан алоқалар соҳаси фақат ҳуқуқий билим емас, балки очиқ мулоқот танқидга муносабат билдириш ахборотни тезкор ва тушунарли етказиш оммавий коммуникасия маданияти каби кўникмаларни ҳам талаб қилади.
Халқаро ҳуқуқий тамойилларга кўра, судя мустақил ва бетараф бўлиши шарт. Шу билан бирга, жамоатчилик назарида ҳам суд тизими ҳар қандай та'сир ёки қариндошлик муносабатларидан холи еканига ишонч уйғотиши лозим.
Агар фуқарода “менинг шикоятим юқори инстансияга чиққанда у ерда қариндошлик алоқалари та'сир қилмайдими?” деган шубҳа пайдо бўлса, бунинг ўзиёқ судга бўлган ишончга та'сир қилиши мумкин.
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.