Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Қуш инида кўрганини қилади бу мақола бугунги куннинг айрим «қаҳрамонлари» учун нақадар тўғри айтилганини вақт исботламоқда. Бир неча йил аввал жамиятда шов-шув кўтарган, аслида эса маънавий қашшоқ жиноятчилар тўдасидан иборат бўлган «шалаққи»ларнинг издошлари ҳамон орамизда. Уларнинг мақсади битта халқ ишончидан ниқоб сифатида фойдаланиш ва давлат хазинасига чанг солиш.

видео материал тайёрланмоқда батафсил очиқлаймиз.
Тошлоқ туманидаги оилавий боғча раҳбарининг қилмишлари нафақат жиноят, балки жамият ва болалар келажагига нисбатан қилинган энг оғир хиёнатдир. Боғча юзини кўрмаган 200 дан ортиқ болаларни ва ишламаган ходимларни киритиб, давлат хазинасига чанг солди.
Бу аёл болаларнинг ризқи бўлган 107 миллион сўмдан ортиқ субсидияни «ўлик жонлар» орқали ўзлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ушбу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш) ва 228-моддаси (сохтакорлик) бўйича энг пасткаш жиноятлар сирасига киради. Аввалги «сохта қаҳрамонлар» каби, бу аёл ҳам қонунни алдадим деб ўйлади, бироқ адолатнинг қиличи унинг ниқобини парчалаб ташлади. Суд ҳукми билан у таълим тизимидан қувилди, ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди ва ўғирланган маблағлар давлатга қайтарилди.
Бу воқеа барча «уддабурон» ва сохта ниқоб кийганларга дарс бўлиши керак ҳаром луқма ҳеч қачон юқмайди ва келажакни барбод қилади. Жиноятчилар тўдасининг мантиғи ўзгармайди, лекин уларнинг ҳар бир қилмиши эртами-кечми шармандалик ва жазо билан якунланади.
Қарға баланд учгани билан ҳеч қачон лочин бўлолмайди, унинг қўниши доимо мана шундай иркит ва шармандали бўлиб қолаверади.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.