Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Кореянинг машҳур KBS телеканали бу сафар ўзбек муҳожири андижонлик Шуҳрат акага кутилмаган мўъжиза совға қилди! Меҳнат устида турган отанинг қаршисида тўсатдан Ўзбекистондан учиб келган аёли ва фарзандлари пайдо бўлди. Миллионлаб инсонларни йиғлатган олий дийдор лаҳзасидир.

Мусофирчилик нонининг юки оғир. Айниқса, оиласидан, фарзандлари ширингина бўлиб ўсаётган бағридан узоқда, ўзга юртларда меҳнат қилаётган ўзбек эркакларининг елкасидаги масъулиятни фақат уларнинг ўзлари ҳис қила олади. Ичидаги соғинчни ичига ютиб, оила устуни бўлиб келаётган шундай юртдошларимиздан бири Андижонлик Шуҳрат аканинг тақдири Жанубий Кореянинг машҳур "КБС" (Кореан Броадcастинг Сйстем) телеканали нигоҳига тушди.
КБС Кўрсатуви Шухрат ака оиласи билан унутилмас онлар
Каналнинг оммабоп шоу дастурларидан бири бу сафарги сонини айнан ўзбек муҳожирига бағишлади ва унга умрбод хотирада қоладиган ҳақиқий "сюрприз" тайёрлади.
Иш жараёнидаги кутилмаган мўъжиза
Узоқ йиллардан буён Кореяда ҳалол меҳнат қилиб, оиласини боқаётган Шуҳрат ака учун бу оддий иш кунларидан бири эди. У ўзининг кундалик оғир юмушлари билан банд бўлган, хаёлида эса барибир Ватанда қолган оиласи, фарзандларининг соғинчи айланаётган бир пайтда, кўрсатув ижодкорлари режани аллақачон ишга солиб бўлишганди.
Телеканал жамоаси ўта махфий тарзда Шуҳрат аканинг оила аъзоларини Ўзбекистондан тўғри Жанубий Кореяга олиб борди. Бундан мусофир отанинг умуман хабари йўқ эди.
Иш жараёни давом этаётган бир пайтда, кутилмаганда қаршисида ўзининг жигарбандлари, суянчи бўлган аёлини кўрган отанинг ҳолатини сўз билан таърифлаш қийин. Студия ижодкорлари, суратга олиш жамоаси ва кейинчалик экран қаршисида ўтирган миллионлаб томошабинларнинг кўзига ёш келтирган ўша лаҳзалар ҳақиқий қувонч ва соғинч кўз ёшлари эди.
Кўп йиллик айрилиқ, телефон экрани орқали қилинган суҳбатлар ва соғинч азоби бир сонияда барҳам топди. Фарзандларини бағрига босган, оиласига суянчиқ бўлган андижонлик отанинг юзидаги бахт машаққатли мусофирлик ҳаётининг энг гўзал мукофоти бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Бир оиланинг устуни бўлиш, уларни узоқдан туриб бўлса-да таъминлаш эркак кишининг бурчи. Лекин бу бурчнинг ортида қанчалик соғинч ва кўз ёшлари яширинганини шундай лаҳзалар очиб беради !

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.