Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган ва меъморчилик санъатининг ноёб дурдонасига айланган Ислом цивилизацияси маркази фарғоналик журналистлар ни ҳайратда қолдирди. Исломдан аввалги даврдан то Янги Ўзбекистонгача

Ислом цивилизацияси маркази
Фарғоналик журналистлар Ислом цивилизацияси марказида бўлишиб, бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб мўъжиза эканлигига гувоҳ бўлдик.

Ушбу марказ Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни давлатимиз раҳбари унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди.

Бағоят улуғвор марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилган.

Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаган.

Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.

Марказда сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас Қуръони карим китобининг нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйиилган.

Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олганига гувоҳ бўлдик.

Мажмуадаги “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон ХХ асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” к бўлимларидан бир олам таассуротлар олдик.
Мазкур даврлар тарихи турли ашёлар, қўлёзма манбалар, суратлар ва мультимедиа воситалари орқали намойиш этилган.

Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замаҳшарий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Али Қушчи каби аллома ва мутафаккирларнинг серқирра фаолияти ҳақида маълумот берилган.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби уламоларнинг ислом маърифатига қўшган ҳиссалари атрофлича ёритилган.

Шунингдек мажмуада Бибихоним, Хонзодабегим, Гавҳаршодбегим, Гулбадан, Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин каби тарихимизда чуқур из қолдирган машҳур аёлларнинг илм-маърифат ҳомийси сифатидаги фаолияти ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлдик.

Марказга саёҳатимиз якунида Қуръон нозил бўлиши ҳақидаги анимацион тақдимот барчамиз учун жуда таъсирли бўлди.


Энг катта музей сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази ҳақида кўп гапириш мумкин. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, деб бежиз айтилмаган. Юртдошларимизни миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган бу марказга таклиф қилиб қоламиз.

Мана шундай таассуротларга бой тадбир ташаббускори Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, ҳамкорлиги учун вилоят касаба уюшмалари федерациясига миннатдорчилик билдирамиз!
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.