Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ёпиқ қозон ёпиқлигича қолган, “Собиқ Бош прокуратура мафияси” гуллаган мудҳиш даврларда давлат мулкини тиш-тирноғи билан асраган, миллионлаб долларлик жиноий таклифлардан юз ўгириб, қонун ва адолат тарафида турган ҳақиқий тизим фидойилари бугун қаерда? Орадан 20 йил ўтган бўлса-да, ўша вақтлардаги ҳалол хизмати учун давлатнинг олий таҳсинларига сазовор бўлган инсонларнинг бугунги кунда ҳали ҳам асоссиз жабрланиб келаётгани ачинарлидир.

Рашид Қодиров Собиқ Бош прокурор
Жамиятни ларзага солувчи ҳақиқатлар кўпинча йиллар ўтиб, энг қоронғу подваллар ва ёпиқ тизимларнинг пардаси кўтарилганда юзага чиқади. Яқинда собиқ прокуратура ходими, катта адлия маслаҳатчиси Фарҳод Шаймановнинг иқрорлари нафақат ҳуқуқ-тартибот тизимидаги коррупция кўламини, балки бир вақтлар мамлакатни ўргимчак тўридек ўраб олган «Бош прокуратура мафияси»нинг ваҳший қиёфасини яна бир бор очиб ташлади.

Собиқ Прокурор Фарход Шайманов
Бироқ бу шунчаки ўтмиш хотираси эмас. Бу ўша мудҳиш йилларда давлат ва халқ манфаати учун жиноий гуруҳларнинг миллионлаб долларлик таклифларидан юз ўгирган, аммо бугунги кунда ўз ислоҳотларимиз соясида асоссиз жабрланиб келаётган ҳақиқий тизим фидойиларининг тирик драмасидир.
Воқеалар занжири 2005–2006 йилларга бориб тақалади. Ўша пайтда Бош вазир лавозимида фаолият юритаётган Шавкат Мирзиёев

Хозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев
давлатнинг ер усти ва ер ости бойликлари (айниқса, Қашқадарё ва Бухоро тизимидаги нефть-газ захиралари) мафиоз гуруҳлар томонидан талон-торож қилинаётганининг олдини олиш мақсадида тизимдаги ишончли ходимларга адолатли ва махфий топшириқ беради.
Фарход Шайманов Лавхаси
Вазифа аниқ эди: давлат мулкига “кемирувчи”бўлган барча мафиоз занжирларни узиш.
Қашқадарё вилояти прокуратурасида ишлаган Фарҳод Шайманов ва ДХХ (собиқ МХХ) вилоят бошқармаси бошлиғи Аликсандр Морозов ҳамкорликда йирик жиноий тўданинг изига тушишга муваффақ бўлишади. Аммо улар ўзлари билмаган ҳолда, жиноят занжирининг энг юқори нуқтасида турган шахснинг Бош прокурор Рашид Қодировнинг «уясига» тегиб қўйишганини идао қилмоқда Собиқ Прокурор Фарход ака Шайманов қолаверса
Рашид Қодиров томонидан жиноятчиларни қонун олдида жавобгарликка тортиш ўрнига, “мафия” манфаатларини ҳимоя қилиб, уларни ёпдиришга киришади. Ишни охирига етказмоқчи бўлган ҳалол прокурорлар тезкорлик билан ишдан олиниб, сохта айбловлар билан панжара ортига ташланади.
Мени катта жиноий тўдани фош қилганим учун турмага тиқишди ва турли жисмоний тазйиқлар ўтказишди. Рашид Қодировнинг куёвига қарашли Тўрақуловлар воситасида одамларни подвалларда пешобидан қон келгунича ваҳшийларча қийноққа солишди. Энг мудҳиши мендан ўша пайтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёевга қарши сохта кўрсатма олишга уринишди», деб эслайди собиқ полковник Фарҳод Шайманов.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.