Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғонада ўтказилган Медиа ҳафталиги доирасида журналистлар, блогерлар ва матбуот котиблари учун замонавий медиа, сун'ий интеллект, СММ ҳамда ахборот соҳасидаги очиқлик масалаларига бағишланган махсус тренинглар ташкил етилди.

ЎзА лавхаси
Бугун Фарғона вилояти Эко шаҳар ҳудудига қарашли Экспо центрда Медиа ҳафталик доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари блогерлар ҳамда вилоятдаги барча ташкилотлар матбуот котиблари иштирокида махсус тренинг ташкил этилди

Дониёр Солиев
Тадбир давомида Президент администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази бош мутахассиси Дониёр Солиев иштирокчиларга матбуот котибининг ҳақиқий вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар берди

Унинг таъкидлашича ахборот хизмати раҳбари ташкилот раҳбарининг адвокати ёки коррупцион ҳолатларни яшириб юрадиган шериги эмас Ахборот хизмати раҳбари оммавий ахборот воситалари билан тизимли ишлайдиган ташкилот ва жамоатчилик ўртасидаги муҳим кўприк ҳисобланади

Тренингда матбуот котиблари учун асосий вазифа танқид ёки муаммони яшириш эмас балки журналист ёки блогер ёритишидан аввал муаммонинг ўзига эътибор қаратиб уни очиқ ёритиш эканлиги таъкидланди Шунингдек бундай ёндашув фаолият самарадорлигини ошириши ва юқори баҳоланишига ҳам сабаб бўлиши айтилди
Шундан сўнг иштирокчиларга ахборот соҳасини тартибга солувчи қонунлар очиқлик тамойиллари ҳамда ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳақида қизиқарли маърузалар ўқилди Ўзаро фикр алмашувлар ташкил этилди

Параллел равишда блогерлар учун ҳам замонавий медиа ва сунъий интеллект технологиялари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди

Тренер Жалолиддин Мирзаевнинг таъкидлашича бугун медиа соҳаси жуда тез ўзгармоқда ва сунъий интеллект асосидаги янги платформалар блогерлар ва контент яратувчилар учун катта имкониятлар очмоқда

Унинг сўзларига кўра кўпчилик технологиялар ҳақида эшитган бўлсада улардан самарали фойдаланиш йўллари ҳали етарлича ўрганилмаган Контент маркази томонидан айнан шу йўналишда янги тизимлар ва амалий ёндашувлар ишлаб чиқилган

Тадбирда ёшларга фейк хабарларни аниқлаш СММ мобилография ҳамда блогерлик соҳасидаги билимларни ошириш бўйича ҳам муҳим тушунчалар берилди Шунингдек Фарғонада ташкил этилган бепул медиа курслари ҳақида маълумотлар тақдим қилинди

Жалолиддин Мирзаевнинг айтишича Вайнерлик ва блогерликка ихтисослашган Дебют клуби ҳамда Аура уз платформаси ташкил этилган бўлиб унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ҳақида сифатли фото ва видеоматериаллар жамланган Барча контентлардан бепул фойдаланиш имконияти яратилган

Эртага Медиа ҳафталик доирасида СММ ва мобилографияга қизиқувчи ёшлар учун махсус амалий машғулотлар ташкил этилиши кутилмоқда

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.