Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Туман ҳокимларига 3 триллион 200 миллиард сўмлик ресурс берилдими?

Туман ҳокимларига катта молиявий ваколат берилди ва уларнинг ихтиёрига жами 3 триллион 200 миллиард сўмлик ресурс йўналтирилмоқда. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини оширишга қаратилган ушбу маблағлар қаторига камбағаллик жамғармасидан 240 миллиард сўм, бандлик жамғармасидан 100 миллиард сўм, учта дафтардан 760 миллиард сўм ҳамда тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун мўлжалланган 300 миллиард сўмлик қолдиғи киритилган.
Эндиликда туман штаблари субсидия ёки фоизсиз ссуда бериш масаласини мустақил ҳал қилади. Шунингдек, кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳалари ҳам индивидуал баҳоланиш асосида имтиёзли молиялаштирилади ва кредитларни қайтариш муддатлари деҳқончилик ҳамда савдо йўналишларининг ўзига хос хусусиятларига мослаштирилади.
Бу каби ўзгаришлар ҳудудлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш ва аҳолини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам ҳисобланади.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.