Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Аввалроқ сайтимизда Марғилoн шаҳрида ўтказилган «Карате Комбат» жанг санъати мусобақаси, унинг ташкилий жараёнлари, хорижлик спортчиларнинг эътирозлари ҳамда тиббий назорат масалалари юзасидан танқидий мақола эълон қилинган эди. Жамоатчилик ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат юзасидан федерация раҳбарияти тезкорлик билан муносабат билдириб, таҳририятимиз билан алоқага чиқди.

Карате Комбат» федерацияси раҳбари Мўйдин Сабирович таҳририят ходимларига мусобақанинг қонуний асосларини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.
“Карате комбат” федерация рахбари Мўйдин Сабиров
Тақдим этилган маълумотларга кўра, тадбирни ўтказилиш жараёнлари ва тегишли идораларнинг рухсатномалари белгиланган тартибда расмийлаштирилгани маълум бўлди.
Мақолада кўтарилган асосий саволлардан бири хорижлик меҳмонлар ва спортчиларнинг саломатлиги ҳамда тиббий кўрикдан ўтганлик масаласи эди. Федерация раҳбарияти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва тушунтиришларга кўра, барча иштирокчилар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, санитария-эпидемиология талаблари ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли масъуллар томонидан назорат таъминланган.
Мусобақадаги видео мурожаат
Мусобақа давомида Тожикистондан келган меҳмонлар ва спортчиларнинг норозилиги жамоатчиликда турли саволларни туғдирган эди. Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, хорижлик спортчиларнинг мураббийи спорт жараёнидаги қизғин ва эмоционал вазият таъсирида баъзи фикрларни билдириб юборган.
Тожикистон “Карате комбат” федерацияси рахбари
Федерацияга тақдим этилган видеомурожаатда тожикистонлик меҳмонларнинг ҳеч қандай жиддий эътирозлари қолмагани, мусобақа ўз маромида ўтгани ва юзага келган тушунмовчиликлар бартараф этилгани ўз тасдиғини топди.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.