Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғонада ўтказилган навбатдаги оммавий қабул чинакам очиқ мулоқот майдонига айланиб, фуқароларнинг муаммолари жойида ўз ечимини топди. Хусусан, масъул раҳбарларнинг ҳар бир мурожаатга қонуний ёндашиб, уларни шахсий назоратга олгани халқнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аюбхон Рахматулаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонасида
Шунингдек Фарғона вилояти Екология, атроф- мухитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Аҳмедов Алишер Юсуфжонўғли хам қатнашди. Ўтказилган навбатдаги қабул чинакам ма'нода одамларга бой, муаммолар ечимига қаратилган очиқ мулоқот майдонига айланди.

Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи
Аҳоли билан доимо бир маромда, ҳамнафас бўлиб ишлашни одат қилган Фарғона вилояти ҳокими келган ҳар бир фуқаронинг дардини тинглаб, муаммосини ўз вақтида бартараф етиш чораларини кўрди.

Фарғона вилоят хокими Хайрулло Бозоров
Ҳуқуқий тушунтириш бериш зарур бўлган масалалар еса қаноатлантирилиб, алоҳида назоратга олинди.
Бугунги учрашувларнинг яна бир муҳим жиҳати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг ҳам фаол иштироки бўлди. Хусусан, Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов кўплаб фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий баҳо бериб, тергов-назорат ишларини маромига етказган ҳолда кўплаб оғриқли масалаларнинг ечими топилишини та'минлади.

Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов
Тан олиш керак, сўнгги уч йил давомида вилоят прокуратураси томонидан аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилган салмоқли меҳнатлар кўлами жуда кенг ва буни одамларнинг ўзлари ҳам е'тироф етмоқда.

Ахолини қабул жараёнлари
Шунингдек, қабул жараёнидаги яна бир е'тиборли жиҳат

Фарғона вилояти Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи
Фарғона вилояти Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Аҳмедов Алишер Юсуфжон ўғлининг мурожаатчиларга ёндашуви бўлди. У келган фуқаролар билан ҳушмуомала бўлиб, ҳар бир масалага қонуний-ҳуқуқий нуқтаи назардан ёндошди ва барча мурожаатларни шахсий назоратига олди.

Аҳоли билан мулоқот чоғида екологик барқарорликни та'минлаш, табиатни асраш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўрилишини та'кидлаб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижросини та'минлашга доимо шай еканини амалда кўрсатди.
Ҳа, ҳаёт ҳақиқати яна бир бор ўз исботини топди “Янги кадр янги қон” деганлари бежизга емас екан. Бугун вилоятда раҳбарлик лавозимларига тайинланаётган шижоатли, халқ дарди билан яшайдиган янги авлод раҳбарлари давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини амалда та'минламоқда. Бу каби учрашувлар еса халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.