Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Импортчилар Реестрга кириш осонлашади, расмий шартнома асосида бренд олиб кириш имконияти кенгаяди Савдо вакиллари ва дистрибьюторлар Янги брендлар билан ишлаш имконияти пайдо бўлади. Истеъмолчилар Сифатли маҳсулотлар танлови ортиб, рақобат сабабли нархлар барқарорлашади. Инвесторлар Ўзбекистон бозори халқаро брендлар учун очиқлигини яна бир бор намоён этмоқда. Бу қарор ҳукуматнинг бозор иқтисодиётига ўтишдаги қатъияти, савдо инфратузилмасини очиқлаш ва инвесторлар учун прогнозлаш мумкин бўлган муҳит яратиш йўлидаги навбатдаги қадамидир.

Ўзбекистон брендлар бозорида эшикларни кенг очмоқда Янги қарор нима дегани? 3 йил кут, 5 йил эмас Халқаро брендлар учун Ўзбекистон бозоридаги навбатдаги енгиллик 8 август куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган №506-сонли қарор нафақат техник ҳужжат, балки мамлакатнинг ташқи савдо сиёсатдаги навбатдаги сигналидир: “Брендларга тўсиқлар камаймоқда, бозор очилмоқда”.
Бу қарор Ўзбекистон Президентининг 2022 йилдаги “аҳолини халқаро брендлар маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарни глобал қиймат занжирларига қўшиш”га доир топшириқлари ижросини таъминлаш доирасида қабул қилинди.
Халқаро бренд маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчи компаниялар махсус реестрга киритилади. Илгари бу реестрга кириш учун бренд маҳсулотлари бозорда камида 5 йил мавжуд бўлгани тўғрисида ҳужжат тақдим этилиши керак эди.
Бу талаб кўплаб янги, лекин инновацион брендларнинг Ўзбекистон бозорига киришини тўсиб Эндиликда ушбу талаб 3 йилгача туширилди. Яъни, бренд камида 3 йилдан бери халқаро бозорда фаолият юритган бўлса, унинг маҳсулотлари Ўзбекистонга расмий дистрибьюторлар, ишлаб чиқарувчилар ёки ваколатли дилерлар орқали олиб кирилиши мумкин бўлади. Бу ўзгариш янги брендлар, стартаплар ва тез ўсувчи компаниялар учун улкан имконият яратади. Янги қарорда халқаро бренд маҳсулотлари камида иккита минтақада (Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё) чакана савдо тармоқларида мавжуд бўлиши талаб қилинади. Бу бренднинг чиндан ҳам халқаро даражада эканини тасдиқлайди.
Импортчилар Реестрга кириш осонлашади, расмий шартнома асосида бренд олиб кириш имконияти кенгаяди Савдо вакиллари ва дистрибьюторлар: Янги брендлар билан ишлаш имконияти пайдо бўлади. Истеъмолчилар Сифатли маҳсулотлар танлови ортиб, рақобат сабабли нархлар барқарорлашади. Инвесторлар Ўзбекистон бозори халқаро брендлар учун очиқлигини яна бир бор намоён этмоқда. Бу қарор ҳукуматнинг бозор иқтисодиётига ўтишдаги қатъияти, савдо инфратузилмасини очиқлаш ва инвесторлар учун прогнозлаш мумкин бўлган муҳит яратиш йўлидаги навбатдаги қадамидир.
Ўзбекистон ўзини “фақат йирик, эски брендларга эмас, балки замонавий ва инновацион ишлаб чиқарувчиларга ҳам очиқ мамлакат” сифатида кўрсатмоқда.
8 августда қабул қилинган №506-сон қарор ташқи савдо соҳасидаги техник ўзгариш эмас, балки сиёсий-иқтисодий ҳаракатлар занжиридаги муҳим боғланиш. У мамлакатнинг халқаро брендлар учун очиқлигини, маҳаллий бозорнинг рақобатбардошлигини ва бизнес муҳитнинг либераллашишини тасдиқлайди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.