Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Инсон ўзини коинотнинг эгасидек ҳис қилади бизнес империялари, холдинглар, қимматбаҳо машиналар... У ҳамма нарсани назорат қиляпман деб ўйлайди (Индетерминизм тузоғи). Аммо у замон ва маконнинг энг темир қонуни Сабабиятни унутиб қўяди. Биринчи ейилган ноҳақ луқма тизимга киритилган бомба эди

Инсон туни билан ухламай режалар тузади. Ҳалол-ҳаромнинг чегарасини бузиб бўлса-да, пул топади. Кейин ўша пулларни фарзандларига едиради, ҳашаматли уйлар қуради, тагига қимматбаҳо автомашиналар олади. Вақт ўтиб, бу ютуқлар катта бир бизнес империясига, холдингларга айланади. Ташқаридан қараганда, у ҳаётнинг мутлоқ ғолиби.

Аммо кунларнинг бир кунида занжир узилади. Автомашина мусодара қилинади, бизнес касодга учрайди, йиллар давомида қурилган улкан холдинглар худди картошкадан ясалган уйчадек битта-битта портлаб, қулаб тушади. Энг охирида эса умид бағишлаб турган уйи ҳам ёниб, кул тепасига айланади.

Инсон дод солади, тақдирдан нолийди, ҳаммасини “фалокат” ёки “омадсизлик”ка йўяди. Лекин бу чиндан ҳам тасодифми? Худди шу нуқтада фалсафа ва ҳаёт қонунлари ўртага чиқади.

Мантиқ илмида Дедукция деган тушунча бор умумийликдан хусусийликка қараб хулоса чиқариш. Умумий қонуният шундай Хеч бир нарса ўз-ўзидан пайдо бўлмайди ва йўқолмайди.
Агар биз бу фожиани дедуктив таҳлил қилсак, энг биринчи занжирга пулнинг топилиш жараёнига, ибтидога қайтишимиз шарт. Бу пуллар қаердан келган эди? Кимнингдир ҳақи, етимнинг кўз ёши, шерикнинг ҳақига қилинган хиёнат ёки пора эвазига келганмиди?

Агар пойдеворга қўйилган биринчи ғишт эгри ва ҳаром бўлса, у устига қурилган осмонўпар бинонинг қулаши шунчаки вақт масаласи. Буни инкор этиб бўлмайди.

Теракты 11 сентября 2001 года
Фалсафанинг энг темир қонуни Сабабият (Каузаллик)дир. Ҳар бир оқибатнинг ортида ундан олдин содир бўлган сабаб туради. Биз бизнеснинг касод бўлишини, уйнинг ёнишини “оқибат” сифатида кўрамиз. Лекин кўзга кўринмас “сабаб” аллақачон ишлаб бўлган эди.

Ўша инсон илк бор бировнинг ҳақини еганида, пулларни болага едирганида тизимга илк “вирус”ни киритган эди. Ейилган луқма боланинг феъл-атворини бузди, эгри пулдан келган машина фалокат чақирди, ҳаромдан тикланган империя ўз ичидан чиришни бошлади. Бу ерда ҳеч қандай мўъжиза йўқ бу қатъий қонуният.

Pierre Simon Laplace

Pierre Simon Laplace
Француз олими Пьер-Симон Лаплас ўз даврида шундай ғояни илгари сурган Агар коинотдаги ҳар бир атомнинг айни дамдаги тезлиги ва ўрнини биладиган ақл бўлса, у келажакни худди ўтмишдек аниқ кўра олади. Бу Механик детерминизм деб аталади.

Буни бизнинг қаҳрамонимиз ҳаётига кўчирсак сиз биринчи марта ноҳақлик қилган сониянгиздаёқ, келажакдаги империянгизнинг портлаш нуқтаси ва уйингиз ёнадиган соат сониясигача аниқ ҳисоблаб қўйилган эди.

Бизнеснинг касод бўлиши кутилмаган воқеа эмас, бу занжирли реакциянинг якуний нуқтасидир. Сиз ўшандаёқ ўз ҳукмингизга имзо чеккандингиз.

“Индукция ва Индетерминизм”Сўнгги алдов
Нега инсон вақтида тўхтамайди? Чунки у Индетерминизм тузоғига тушади яъни “менга ҳеч нарса бўлмайди, ҳамма нарса менинг назоратимда, тасодифан қутилиб қолдим” деб ўйлайди.
У Индукция қонуни билан яшайди "Кеча ҳам ҳаром едим ўлмадим, бугун ҳам едим машина олдим, демак, эртага ҳам есам, фақат бойиб боравераман" деган сохта умумий хулосага келади. Бироқ индукция ҳар доим ҳам 100 фоизлик ҳақиқатни бермайди. Биттагина “қора оққуш” кутилмаган зарба бутун тизимни вайрон қилади.
Эй замондош, атрофингга боқ. Бугун машинаси мусодара бўлаётганлар, уйи куйиб, бизнеси касодга учраётганлар шунчаки “омадсизлар” эмас. Улар Сабабият ва Детерминизм қонунининг тирик қурбонларидир.
Агар бугун топаётган пулингнинг манбаини суриштирмасанг, унинг ҳалоллигини текширмасанг, билиб қўй сен қурган империянинг портлаш таймери аллақачон ишга тушган. Вақт эса кетмоқда...

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.