Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
"Азиз юртдошлар! Инсоният келажагига рахна солаётган энг даҳшатли иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Бу нафақат жиноят, балки минглаб тақдирларнинг емирилиши, оилалар парокандалиги ва соғлом авлод кушандаси демакдир. ЖИБ Фарғона шаҳар суди раиси Т.Вахобовнинг ушбу мақоласи орқали биз нафақат гиёҳвандликнинг ҳуқуқий оқибатлари, балки жамият бўлиб бу иллатга қарши қандай курашишимиз зарурлиги ҳақида сўз юритамиз. Зеро, фарзандларимиз келажаги ва юртимиз тинчлиги бизнинг бугунги муросасизлигимизга боғлиқ!"

Бугунги кунда жамият тараққиётига жиддий хавф солаётган муаммолардан бири - гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ жиноятлар ҳисобланади. Гиёҳвандлик нафақат инсон саломатлигига, балки оилавий муносабатлар, ижтимоий барқарорлик ва миллий хавфсизликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Гиёҳвандлик жиноятлари деганда, гиёҳванд моддаларни ноқонуний етиштириш, сақлаш, ташиш, тарқатиш, сотиш ва истеъмол қилиш тушунилади. Бу турдаги жиноятлар кўпинча уюшган жиноий гуруҳлар томонидан амалга оширилиб, уларнинг фаолияти трансмиллий хусусиятга эга бўлиши мумкин.
Гиёҳвандликнинг асосий сабаблари: Ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятнинг етарли даражада шаклланмаганлиги; Ишсизлик ва ижтимоий муаммолар; Носоғлом муҳит ва ёмон таъсир; Ахборот технологиялари орқали тарқалаётгансалбий таъсирлар; Психологик босим ва ҳаётий қийинчиликлар. Гиёҳвандлик жиноятларининг салбийоқибатлари: Инсон саломатлигининг емирилиши; Жиноятчиликнинг ортиши; Оилавий ажримлар ва ижтимоий инқироз;
Иқтисодий зарарлар; Ёш авлод тарбиясига салбий таъсир. Олдини олиш чора-тадбирлари: Гиёҳвандликка қарши курашишдапрофилактика ишлари муҳим аҳамиятга эга. Қуйидаги чоралар самарали ҳисобланади: Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғиботишларини кучайтириш; Таълим муассасаларида профилактик тадбирлар вамаънавий-маърифий дарсларни ташкил этиш; Оммавий ахборот воситалари орқали соғломтурмуш тарзини тарғиб қилиш; Спорт ва маданий тадбирларга кенг жалб этиш; Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидагимасъулиятини ошириш.
Қонуний чоралар ва кураш усуллари: Гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашишдаҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли беқиёсдир. Қонунчиликка мувофиқ:
Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учунжиноий жавобгарлик белгиланган;
-Ноқонуний айланмани аниқлаш ва бартараф этиш бўйича махсус операциялар ўтказилади; Чегара ва божхона назорати кучайтирилади; Халқаро ҳамкорлик доирасида қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади.
Гиёҳвандликка қарши курашиш буфақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчиорганларнинг вазифаси эмас, балки бутунжамиятнинг умумий бурчидир. Ҳар бир фуқаро буиллатга қарши муросасиз муносабатда бўлиши, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши лозим.
Шунингдек, ёшларимизни турли салбийтаъсирлардан асраш, уларни ватанпарварликруҳида тарбиялаш орқали биз гиёҳвандликжиноятларининг олдини олишга эришамиз.
ЖИБ Фарғона шаҳар
судининг раиси Т.Вахобов

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.