Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Сўнгги кунларда трендга чиққан давлат гербини ўзгартириш таклифининг иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари чуқур таҳлил қилинади. Бугунги кундаги энг устувор масала рамзларни янгилаш эмас, балки халқ фаровонлиги ва ижтимоий муаммолар ечими экани.

Қудратилла Рафиқов. Касаба уюшмалари федерацияси.
Бугун Ўзбекистон жамиятида бир савол тобора кўпроқ янграмоқда

Шермухаммад Дехқонов “Ҳуқуқшунос”
Давлат гербини ўзгартириш айни пайтда енг устувор масалами?

“Фото газета.уз” Қудратилла Рафиқов. Касаба уюшмалари федерасияси.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерасияси раиси Қудратилла Рафиқов томонидан янграган гербни янгилаш ҳақидаги фикр оддий естетик таклиф сифатида кўриниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси давлат герби
Лекин давлат рамзи бу оддий сурат емас. Бу миллионлаб ҳужжатлар, минглаб бинолар, бутун давлат тизими дегани.
Вазиятни реал таҳлил қиладиган бўлсак, халқимиз бугун нимага кўпроқ муҳтож янги гербгами ёки янги имкониятларгами?
Давлат рамзлари муқаддас. Бунга ҳеч ким е'тироз билдирмайди. Герб тарих, мустақиллик ва давлат тимсоли. Лекин давлатнинг қудрати фақат рамз билан емас, халқнинг турмуши билан ўлчанади.
Очиғи, оддий фуқаро учун иш ўрни, арзон уй, сифатли тиббиёт, кучли та'лим, адолатли суд, барқарор иқтисод гербдаги бир елементдан кўра анча муҳимроқ. Чунки инсон оч қолганида рамзга емас, нонга қарайди. Касал бўлганда еса гербга емас, шифохонага умид қилади.
Гербни алмаштиришнинг иқтисодий томони еса жуда катта. Бу фақат дизайнер чизадиган янги белги емас. Агар давлат рамзи ўзгарса, қуйидагилар босқичма-босқич янгиланади
Давлат идоралари пешлавҳалари, вазирлик бланкалари Мактаб ва университет дипломлари Ҳарбий нишонлар, паспорт ва ИД дизайнлари Суд, прокуратура ва ҳокимлик муҳрлари Елчихоналар атрибутлари, дарсликлар Електрон тизимлар, давлат сайтларидаги визуал идентификасия.
Буларнинг ҳар бири миллиардлаб сўм харажат дегани.
Енг хавфли томони бу “кўринмайдиган харажатлар”. Жамият кўпинча фақат янги герб расмини кўради. Лекин давлат аппарати ортида... тендерлар, қайта ишлаб чиқариш, алмаштириш, логистика, утилизасия, техник мослаштириш каби жуда катта молиявий жараёнлар ётади.Бир герб ўзгариши минглаб муҳрларнинг ўзгариши дегани.
Бир муҳр ўзгариши еса бутун ҳужжат айланиш тизимининг янгиланиши дегани.
Бугун еса Ўзбекистон олдида бундан ҳам оғир вазифалар тургани ҳукуматдагиларга сир емас. Булар: камбағалликни қисқартириш, ёшлар бандлиги, миграсия, сув танқислиги, коррупсия, суд ислоҳоти, та'лим сифати кабилардир. Давлатнинг енергияси ва бюджети аввало шу муаммоларга йўналтирилиши керак деб ўйлайман.
Аслида бугунги герб мустақилликнинг илк йилларидаги орзу ва умидларнинг маҳсули. У билан бир авлод улғайди. У БМТ минбарларида турди. У паспортларда дунёни кезди. У спортчиларнинг кўксида мадҳиямиз билан бирга ҳилпиради.Рамзнинг қадрини унинг янгилиги емас, тарихий хотираси белгилайди.
Шу сабаб бугунги баҳснинг марказида битта савол туриши керак!
Бизга ҳозир янги герб керакми ёки халқ ишончини янада мустаҳкамлашми?
Агар халқ ўз давлатидан рози бўлса, ески герб ҳам буюк кўринади.
Агар халқ норози бўлса, енг чиройли герб ҳам қалбларни бирлаштира олмайди.
Ҳуқуқий жараённинг ўзи ҳам катта харажат!
Давлат гербини ўзгартириш фақат янги тасвир чизиш билан тугамайди. Бу мураккаб конститусиявий ва ҳуқуқий жараён.
Чунки Ўзбекистон Конститусиясида давлат рамзлари алоҳида конститусиявий мақомга ега. Демак, герб ўзгарса, унга боғлиқ қонунчилик базаси ҳам қайта кўриб чиқилади.
Бу еса қуйидаги босқичларни англатади:
1 Янги консепсияни ишлаб чиқиш;
2 Експертлар ва тарихчилар хулосалари;
3 Парламент муҳокамалари;
4 “Давлат герби тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш;
5 Конститусияга ўзгартириш киритиш;
6 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта ишлаб чиқиш;
7 Давлат органларининг ички низомларини янгилаш;
8 Минглаб юридик бланкаларни қайта тасдиқлаш.
Бу жараённинг ўзи ҳам катта маблағ ва вақт талаб қилади.
Енг муҳими Конститусияга оид ҳар қандай ўзгариш оддий техник масала емас. Бу давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжатига аралашув дегани. Конститусион ўзгариш еса парламент ресурслари, ҳуқуқий експертиза, расмий нашрлар, таржималар, ахборот кампаниялари, давлат тизимларини мослаштириш каби қўшимча харажатларни юзага чиқаради.
Кўпчилик “биргина расм алмашади” деб ўйлайди. Аслида еса давлат рамзи ўзгариши бутун ҳуқуқий идентификасия тизимининг ўзгаришидир. Мисол учун > Суд қарорларидаги давлат белгиси Прокуратура ва ички ишлар органлари муҳрлари; Ҳарбий қисмлар атрибутлари; Халқаро шартномалардаги реквизитлар Дипломатик ваколатхоналар белгиси Давлат мукофотлари дизайни ҳам қайта мослаштирилиши мумкин.
Бу еса миллиардлаб сўмлик қўшимча бюджет юкини келтириб чиқаради.
Савол еса яна ўша жойга қайтади...
Бугун давлат бюджетининг устувор йўналиши нимадан иборат бўлиши керак?
Янги гербми? Ёки камбағалликни камайтириш, ёшларни иш билан та'минлаш, тиббиёт сифатини ошириш, суд тизимини мустаҳкамлаш, қишлоқлардаги инфратузилмани яхшилашми?
Давлатнинг кучи ба'зан янги рамз яратишда емас, мавжуд рамзга халқнинг ишончини сақлаб қолишда намоён бўлади.
Тарих шуни кўрсатадики, халқ қалбидан жой олган рамзлар тез-тез алмаштирилмайди. Чунки рамзнинг кучи унинг дизайнида емас у билан боғлиқ хотира, кураш ва авлодлар ҳиссиётидадир.
Гербни ўзгартириш давлатни кучайтириб юбормайди. Аммо бюджетни асраш халқни кучайтиради. Бугун давлат рамзини емас, халқнинг ертанги кунини сақлаб қолиш муҳимроқ. Чунки тежалган ҳар бир миллиард бу янги мактаб, янги иш ўрни, янги шифохона ва минглаб оилаларнинг умидидир. Тарихий рамзлар еса тез-тез алмаштирилганда емас, халқ қалбида сақланганда буюк бўлади.
Ҳуқуқшунос Блогер
Шермуҳаммад Деҳқонов
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.