Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Гап шундаки, «BLT» МЧЖ (кластер) Фарғона вилоятидаги бир нечта фермер хўжалиги билан пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тузиб, маҳсулотни қабул қилиб олган бўлса-да, пулларни вақтида тўлаб бермаган. Фермерлар ўз ҳақини ундириш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Мустақилликни дастлабки йиллариданоқ Республикамизда тадбиркорликни доимий равишда ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳотлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақиқий бозор муносабатларининг таркиб топишига, маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошишини таъминлайдиган рақобатнинг ривожланишига ёрдам беради.
Шу сабабли тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқ ва манфааатларини ҳимоя қилиш борасида судлар томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Фарғона вилоят фермерлари кенгаши «Абдулхакимов Абдулхамид файз» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «B LT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24 145 461 сўм асосий қарз, 12 072 730 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларига қараганда, «Абдулхакимов Абдулхамид файз» фермер хўжалиги (“Сотувчи”) билан «BLT» масъулияти чекланган жамияти (“Сотиб олувчи”) ўртасида 2021 йил 1 октябрь кунги 1-сонли, 2022 йил 30 декабрь кунги 21-сонли ҳамда 2024 йил 2 октябрь кунги 7159523-сонли пахта хом ашёси етиштириш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилган.

Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 2 октябрь кунги 7159523-сонли шартноманинг 3.1.-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрь-ноябрь ойларида амалга оширилади.
Шартноманинг 3.2.-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.12.2023 йилдаги 680-сонли қарорига асосан шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФПКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар «Абдулхакимов Абдулхамид файз» фермер хўжалиги фойдасига жавобгар «BLT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 21 400 743,04 сўм асосий қарз, 5 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари, жами 26 641 943,04 сўм ундирилган.
Худди шунингдек, даъвогар «Авазбек Қирғизов» фермер хўжалиги фойдасига жавобгар «BLT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 265 641 сўм асоссиз ушланган пул маблағи ва 37 500 сўм почта харажатлари, жами 10 303 141 сўм ундирилган.
Шундай экан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, бу борада аниқланган қонунбузилишларни бартараф қилиш ва уни олдини олиш, шунингдек, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида судлар томонидан ўз олдиларига қўйилган мухим вазифалардан бири қилиб белгиланган.
Фарғона туманлараро иқтисодий
суди судьяси:Т.Т.Маматожиев

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.