Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Бир томонда йирик реновация лойиҳаси ва янги уйларини кутаётган ўнлаб оилалар, иккинчи томонда эса ўз ҳаққи ва мулки учун курашаётган бир фуқаро. Фарғонадаги баҳсли масала қандай ҳал этилди? Қурувчи ва мурожаатчи ўртасидаги зиддият қандай қилиб келишувга айланди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сонли Фармони ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг шаҳар ва туманларда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида реновация асосида янги турар жой бинолари қуриш бўйича қарорлари асосида Фарғона шаҳрида реновация ишлари амалга оширилмоқда.

Реновация лойихаси
Мазкур лойиҳани амалга ошираётган “Ikat Vodiy” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўп қаватли турар жойлар қурилиши учун зарур имкониятлар яратилган бўлиб, корхонада 36 нафар ишчи, 12 та махсус техника ва малакали муҳандис-техник ходимлар фаолият юритмоқда.

Қурилиш ишлари доирасида ҳудудда яшовчи аҳолининг деярли барчаси билан келишувга эришилган. Қурилиш ташкилоти раҳбари Авазбекнинг таъкидлашича, лойиҳага тушган хонадон эгаларининг 99 фоизи реновация шартларига розилик билдирган.
Мурожаат қилинган видео лавҳа
Бироқ аҳолидан бир нафар фуқаро Нодирбек ака билан келишув жараёни маълум вақт давомида мураккаб кечган. Томонлар ўртасида бир қатор музокаралар ва муҳокамалар олиб борилган.

Келишув битими тузулиш жараёни
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фарғона шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган очиқ мулоқотлар ҳамда ўзаро келишувлар натижасида масала ижобий ҳал этилди. Бугун томонлар олтин ўрталиққа эришиб, келишув жараёнини муваффақиятли якунладилар.

Ҳокимлик вакиллари билан хамкорликда музокара жараёни
Келишувга кўра, Нодирбек аканинг уй-жойи Фарғона шаҳридаги амалдаги бозор қиймати асосида сотиб олиниши бўйича келишувга эришилди.

Нодирбек аканинг хонадони
Томонлар ўртасида нотариал тартибда расмий келишув тузилиб, барча ҳуқуқий жараёнлар қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилди.
Музокаралар давомида ҳар икки томоннинг ҳуқуқ ва манфаатлари инобатга олинди. Натижада ҳам қурувчи, ҳам мурожаатчи учун мақбул бўлган ечим топилди ва масала ўз якунига етди.

Қурувчи Авазбек ака хамда Мурожаатчи Нодирбек тоға
Энг муҳими, келишув жараёни якунланганидан сўнг ҳам қурувчи Авазбек ака ва Нодирбек ака ўртасидаги дўстона муносабатлар сақланиб қолди. Томонлар бир-бирига ҳурмат билан муносабат билдириб, ўзаро яхши алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Мурожаат ўз ечимини топгани бўйича лавха.
Қурилиш ташкилоти раҳбари Авазбек мазкур масаланинг тинч ва ўзаро ҳурмат асосида ҳал этилганидан мамнун эканини билдириб, ҳар қандай муаммони мулоқот ва келишув орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Шу тариқа, реновация лойиҳаси доирасидаги мазкур масала томонларнинг ўзаро келишуви асосида тўлиқ ҳал этилди ва жараён муваффақиятли якунланди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.