Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ҳисобот берилди. Полковник томонидан тақдим этилган рақамларга кўра, вилоятда йўл-транспорт ҳодисалари 41,5 фоизга камайган. Бироқ, ушбу ижобий динамика фонида оғриқли масалалар сақланиб қолмоқда болалар ва пиёдалар ўлими билан боғлиқ кўрсаткичларда ўсиш кузатилган.
Расмлар

Яқинда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармасида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа раҳбарияти томонидан 2026 йилнинг тўрт ойлик якунлари бўйича рақамлар очиқланди. Полковник томонидан келтирилган маълумотларга кўра, вилоятда йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан 41,5 фоизга камайган бўлса-да, болалар ва пиёдалар иштирокидаги ўлим кўрсаткичларидаги динамикаси ўсиши кузатилган.

Энг диққатни тортадиган жиҳати атиги 4 ой ичида 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланган бўлиб, уларнинг 60 мингга яқини қўпол қоидабузарликлар сифатида қайд этилган. Ушбу рақамлардан сўнг, "Фарғона Медиа" вакиллари сифатида муҳим ташаббусни илгари сурдик. Хусусан, Ҳайит намози ва Жума кунлари масжидлар атрофида иложсизликдан, жой йўқлиги сабабли машинасини иккинчи қаторда қолдиришга мажбур бўлган намозхонларни дарҳол жаримага тортмаслик керак.

Бизнинг таклиф бундай вазиятларда биринчи навбатда огоҳлантириш билан чегараланиш! Зеро, жазодан мақсад халқнинг чўнтагидан пул суғуриб олиш эмас, балки уларни тарбиялаш бўлиши шарт. Давлат идоралари, айниқса йўл посбонлари фаолиятидан халқ рози бўлиши олий мақсадимиздир.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.