Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Қонун устуворлиги таъминланиши учун нафақат адолатли суд ҳукми чиқарилиши, балки унинг ижроси устидан ўрнатилган назорат ҳам мукаммал ишлаши шарт. Акс ҳолда, жазонинг муқаррарлиги принципи ўз кучини йўқотади ва фуқароларнинг ҳуқуқий тизимга бўлган ишончига путур етади.

Суд ҳукми ва ижро назорати Фарғонада маҳкум этилган шахс тақиқларга қарамай тармоқда чиқиш қилмоқда(ми)?
Давлат номидан чиқариладиган суд ҳужжатлари қонуний кучга киргач, уларнинг ижроси сўзсиз таъминланиши қонун устуворлигининг энг бирламчи шарти ҳисобланади. Айниқса, ахборот маконида ижтимоий тармоқлар орқали шахсларнинг қадр-қимматини таҳқирлаш билан боғлиқ жиноятлар учун тайинланган жазолар ижроси нафақат ҳуқуқий, балки жиддий ижтимоий аҳамиятга эга. Бироқ, Фарғона шаҳрида кузатилаётган айрим ҳолатлар соҳадаги назорат механизмларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Суд хукми
Маълумки, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳр судининг 2025 йил 22 декабрдаги 1-1502-2508/425-сонли ҳукми ҳамда Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2026 йил 29 апрелдаги 1-15-2603/49-сонли ажрими билан фуқаро И.М га оид Жиноят кодексининг 139 (туҳмат) ва 140-моддалари (ҳақорат) билан айбли деб топилиб, унга 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Мазкур жазо тури доирасида суд маҳкумнинг зиммасига жуда қатъий мажбурият ва чекловларни юклаган. Улар орасида энг асосийларидан бири интернет тармоғидан фойдаланмаслик тақиқи ҳисобланади. Бундай чекловнинг қўйилиши маҳкум томонидан виртуал маконда қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ва жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадини кўзлаган. Амалда эса Тармоқдаги фаоллик давом этмоқда
Суд қарорлари барча инстанцияларда, шу жумладан олий инстанцияда ҳам кўрилиб ўз кучида қолдирилганига қарамай, бугунги кунда И.М томонидан қонун талабларига риоя этилиши масаласи ҳақли саволларни туғдирмоқда. Кузатувлар шуни кўрсатадики, маҳкум ўзига тегишли YouTube саҳифаси орқали чиқишлар қилишда, тўғридан тўғри эфирлар орқали фуқароларнинг осоишталигига дахл қилувчи чиқишларни давом эттиришда гувоҳ бўлиш мумкин.
Бу ҳолат табиий равишда жамоатчиликда ва воқеадан хабардор фуқароларда эътироз уйғотмоқда. Агар суд ҳукми билан интернетдан фойдаланиш расман тақиқланган бўлса, маҳкумнинг тармоқда очиқчасига фаолият юритишини қандай тушуниш мумкин?

тафтиш инстанцияси ажрими
Мазкур жазо ижросини таъминлаш тўғридан-тўғри Фарғона шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация бўлими зиммасига юклатилган. Албатта, пробация хизмати томонидан маҳкумларни назорат қилиш, уларнинг яшаш жойларини текшириш бўйича муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ, айнан рақамли макондаги тақиқлар ижросини назорат қилиш тизимида маълум бир бўшлиқлар ёки техник сусткашликлар кўзга ташланаётгандек.
Маҳкумнинг тармоққа мунтазам равишда чиқишлар қилаётгани пробация ходимларининг диққат-эътиборидан четда қолаётгани ёки ушбу ҳолатга нисбатан ўз вақтида қатъий таъсир чоралари кўрилмаётганидан далолат беради.
Аслида эса, Жиноят-ижроия қонунчилиги талабларига мувофиқ, озодликни чеклаш жазоси ўташ даврида белгиланган тақиқ ва мажбуриятларни мунтазам равишда бузиб келган шахсларга нисбатан пробация органининг тақдимномасига асосан жазонинг ўталмаган қисми озодликдан маҳрум қилиш (қамоқ) жазосига алмаштирилиши лозим.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.