Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини соғломлаштириш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, амалиётда шериклик муносабатларининг норасмий ёки чала ҳисоб-китоблар асосида қурилиши оқибатида келиб чиқаётган низоли вазиятлар ҳам учраб туради.

Ферганамедиа тахриряти томонидан тадбиркор Шавкат Хамдамов мурожаати ўрганилди. Унинг айтишларига қараганда, “босим остида тилхат ёздириб, кегинчалик шу тилхатга асосан жиноят иши қўзғатилганини, хозирда эса суд жараёнлар бошланганинини билдирган,”ва тахриррят ходимларини судда эркин тингловчи сифатида қатнашишлигимизни унинг мурожаатларини ёритишимизни илтимос қилди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган ва жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган Шавкат Хамдамовга оид жиноят иши ана шундай мураккаб иқтисодий ва фуқаролик муносабатларининг оқибатларини яққол кўрсатиб берди.
Шавкат Ҳамдамов ва иккинчи томон Фарход Раҳмонқулов лавхаси
Суд ҳужжатларида келтирилишича, мазкур иш асосан кўчмас мулкни сотиб олиш, тижорат кредитларини расмийлаштириш ва ўзаро қарздорлик масалалари атрофида айланади.
Иш материалларига кўра, томонлар ўртасидаги муносабатлар дастлаб биргаликда бизнес юритиш, савдо дўконларини “реконструкция”қилиш кенгайтириш ва кредит маблағларини жалб қилиш мақсадида бошланган. Бироқ кейинчалик олинган банк кредитларининг ўз вақтида ёпилмагани, гаровга қўйилган мулкларнинг тақдири ва ҳисоб-китобларнинг чалкашиб кетгани томонлар ўртасида жиддий келишмовчиликларни келтириб чиқарган.
Шавкат Хамдамов «Ферганамедиа.уз» таҳририятига қилган мурожаатида айбларга қўшилмаслигини, иш фаолияти давомида йўл қўйилган молиявий қийинчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилганини, бироқ айрим ҳолатларда унга нисбатан ноҳақ айбловлар қўйилгани ҳамда босим остида айрим ҳужжатларга имзо чекиб берганини билдирган.
Ўз навбатида, жабрланувчилар (Ф. Рахманкулов ва Ш. Хамдамов) ўзларига тегишли мулклар ва фермер хўжаликлари банкка гаров сифатида киритилиб, олинган маблағлар ваъда қилинган мақсадларга сарфланмагани ҳамда уларга катта миқдорда моддий зарар етказилганини таъкидлаб, қонуний чора кўрилишини суддан сўраганлар. Бироқ Суд мажлисининг музокара қисмида судланувчининг ҳимоячилари томонидан муҳим ҳуқуқий важлар келтириб ўтилди. Адвокатларнинг позициясига кўра, содир бўлган воқеалар мазмунан жиноий хатти-ҳаракатни эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни (олди-сотди, қарздорлик ва ўзаро ҳисоб-китобларни) ташкил этади. Ҳимоя тарафи ушбу иш бўйича қонуний асосларга кўра оқлов ҳукми чиқарилиши кераклигини, мавжуд низоларни жиноят кодекси нормалари билан малакалаш нотўғри эканлигини қатъий таъкидлаб, суддан адолатли қарор чиқаришни сўраб оқлов хукми сўралган.
Жиноят иши судда очиқ тарзда, барча тарафлар прокуратура вакиллари, ҳимоячилар, жабрланувчилар, гувоҳлар ҳамда оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, «Ферганамедиа.уз» ходимлари) иштирокида ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Суд тергови жараёнида тўпланган ҳужжатлар, гувоҳларнинг кўрсатувлари ва молиявий ҳисоб-китоблар таҳлил қилиниб, Шавкат Хамдамовнинг ҳаракатларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жазо тайинлади.
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.