Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона вилояти Екология бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтган 5 ойлик фаолият сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда тизимли рейдлар натижадорлиги ва екологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармасида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ferganamedia.Uz Web sayt рахбари
Тадбирнинг асосий мавзуси 2026 йилнинг дастлабки беш ойи давомида вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда амалга оширилган тизимли ишлар ва истиқболдаги режалар таҳлилига бағишланди.

Анжуманда таъкидланганидек, ҳисобот даврида ҳудудда экологик қонунчилик ижросини таъминлаш, табиатга етказилган зарарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича кўплаб рейд тадбирлари ўтказилган. Хусусан, прокуратура органлари билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик натижасида ноқонуний дарахт кесилиши, ер ресурсларидан нотўғри фойдаланиш ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга нисбатан кескин чоралар кўрилган.Тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Улуғбек Нишонов иштирок этиб, келгусидаги вазифаларга тўхталиб ўтди. Мутасаддининг қайд этишича, бундан буён ҳамкорлик фақатгина жазо чораларини қўллаш билан чекланиб қолмай, балки ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактика ишларига ҳам алоҳида урғу берилади.

Мулоқот давомида журналистлар ва жамоатчилик фаоллари томонидан соҳани ривожлантиришга доир қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Ҳар бир фикр атрофлича ўрганилиб, амалий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Бу каби очиқ мулоқотлар Фарғона вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш ва табиий бойликларни келгуси авлод учун асраб-авайлашда давлат органлари ва жамоатчилик ўртасидаги кўприк бўлиб хизмат қилади.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.