Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Баъзи ташкилотлар тарихида шундай даврлар бўладики, уни фақат рақамлар ёки ҳисоботлар билан эмас, балки одамларнинг хотираси, кечирган қийинчиликлари ва кейинги ўзгаришлар билан ўлчаш мумкин. “Фарғона сув таъминоти” АЖ ҳам ана шундай мураккаб ва масъулиятли йўлни босиб ўтган тизимлардан бири.

Бир пайтлар соҳада турли муаммолар, аҳоли эътирозлари, инфратузилма билан боғлиқ камчиликлар ва ходимларнинг ижтимоий масалалари кун тартибида тургани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бугун манзара ўзгармоқда.

М.Ш. Юлдашевни ушбу кувончли вокеа билан самимий муборакбод этамиз!
Муроджон Шокирович Юлдашев “Фарғона сув таъминоти” АЖ раҳбари сифатида иш бошлаганидан кейин тизимда янги ёндашув, янги масъулият ва ўзгаришларга бўлган интилиш кучайди.

Феникс қуши
Гўёки кулдан қайта тирилган Феникс қушидек, корхона ҳам янги босқичга кўтарилишга ҳаракат қилди.

Бу ўзгаришлар эса, аввало, раҳбарнинг шахсий меҳнати ва талабчанлиги билан уйғунлашди.

"Фаргона сув таьминоти" АЖ директори М.Ш. Юлдашев
Муроджон Шокирович томонидан кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, қишнинг совуғини совуқ демай, ёзнинг жазирама иссиғини писанд қилмай, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, иш жараёнларини яхшилаш ва жамоа олдида турган вазифаларни ҳал этиш йўлида тинимсиз меҳнат қилинди.

Раҳбарлик муаммо чиққан жойга бориш, одамларнинг дардини эшитиш, қийин вазиятда масъулиятни ўз зиммасига олиш, натижа талаб қилиш ва энг муҳими, жамоани ортидан эргаштира олишдир.

Чунки одамлар учун сув оддий хизмат эмас, балки кундалик ҳаётнинг энг зарур эҳтиёжларидан бири.
Шунинг учун тизимдаги ҳар бир ўзгариш, ҳар бир таъмирланган тармоқ, ҳар бир бартараф этилган авария ва ҳар бир яхшиланган хизмат ортида кимнингдир кечаси, кимнингдир қишдаги совуқдаги меҳнати, кимнингдир ёз жазирамасидаги машаққати бор.

Бу жараёнда Муроджон Шокировичнинг шахсий ташаббуси ва фидойилиги ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

Энг муҳими, ўзгаришлар қоғозда қолиб кетмади. Ходимларнинг меҳнатига эътибор кучайди, иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши таъминлана бошлади. Сув таъминоти инфратузилмасини яхшилаш, мавжуд тармоқларни янгилаш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида аҳамият қаратилди.
Албатта, бир неча йил давомида шаклланган муаммоларни бир кунда ҳал қилиб бўлмайди. Бу катта инфратузилма, улкан маблағ, минглаб километр тармоқлар ва ҳар куни аҳоли билан ишлайдиган катта жамоани қамраб олган мураккаб тизим.
Бугун “Фарғона сув таъминоти” АЖ директори Муроджон Шокирович Юлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ юксак давлат мукофоти билан тақдирлангани ҳам ана шу меҳнатларга берилган муносиб эътирофдир.

Бу мукофот бир кунлик меҳнатнинг эмас, балки йиллар давомида қилинган фидокорлик, изланиш, масъулият ва тинимсиз меҳнатнинг натижаси.
Кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, қишнинг совуғи ва ёзнинг жазирамасида тизим билан бирга яшаб, унинг муаммоларига ечим излаган меҳнатнинг бугун давлат томонидан эътироф этилиши албатта, қувонарли воқеа.
Fergamamedia.uz таҳририяти номидан Муроджон Шокирович Юлдашевни ушбу юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этамиз.
Эътирофингиз янада катта масъулият ва янги марраларга йўл очсин.
Сув таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этиб, Фарғона аҳолиси учун янада сифатли, барқарор ва замонавий хизматлар кўрсатилишига тилакдошмиз.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.