Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Мурожаатда тизимли равишда содир этилаётган электр токидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари, давлат идоралари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ички ишлар органларида асоссиз кечиктирилаётгани ҳамда аҳоли яшаш жойларида хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузилаётгани очиқланган.

Видео мурожаат
Бугунги кунда мамлакатимизда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилаётган ва техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши қатъий талаб қилинаётган бир пайтда, жойларда ижро интизомининг сустлиги ва аҳоли хавфсизлигига совуққонлик билан қараш ҳолатлари жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда.

Фарғона шахар электр корхонаси раҳбари Файзуллаев Давлатжон ака хамда юрист Шохиста опа Алижонова
Фергана медиа таҳририятига Фарғона шаҳрида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган тажрибали юрист, адвокат Шоҳиста опа Алижонова мурожаат йўллади.

Шохиста опа Алижонова Юрист
Бир йилдан бери мурожаат қилмаган эшигим қолмади, охир-оқибат вазиятни оммага эълон қилишга қарор қилдим, дейди куюниб опа. Мурожаатчи томонидан тақдим этилган расмий ҳужжатлар ва фактлар асосида соҳадаги иккита энг оғриқли ва хавфли нуқта намоён бўлмоқда.

Далолатнома “АКТ”
Биринчи масала электр токига ноқонуний уланиш ва ижро тизимидаги кечикишлар билан боғлиқ. Расмий ҳужжатларга кўра, Фарғона шаҳри Мустақиллик шоҳ кўчасидаги хонадонлардан бирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан Фарғона ШЭТК томонидан далолатнома расмийлаштирилган ва тизимга 1 354 752 сўм моддий зарар етказилганлик ҳолати қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш ва ишни судга чиқариш учун барча материаллар Фарғона шаҳар ИИОФМБга расмий хат билан юборилган. Бироқ, барча исботлар тайёр бўлишига қарамай, нима сабабдандир мазкур материаллар бўйича якуний ҳуқуқий баҳо бериш жараёни асоссиз равишда кечиктирилмоқда ва ҳужжатлар қуйи бўғинда қонуний ечимини топмай тўхтаб турибди.

Иккинчи ва энг хавфли масала газ таъминотидаги техник хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузилишидир.

Шохиста Алижонованинг Хонадони
Шоҳиста опанинг айтишича, маҳаллий газ тақсимлаш пункти яъни ГРП унинг бир девор қўшнисининг уйида жойлашган.

Юқори босимли газ қувури эса бевосита опанинг яшаш уйи томидан ва деворидан ўтган.

Бундан ташқари, ён қўшнининг хонадонида юқори иссиқликдаги ва катта ҳароратли котёллар ишлаб турганини айтмоқда. Тажрибали ҳуқуқшунос ушбу котёлларнинг газ қувурига ўта яқинлиги, агар бирор кор-ҳол ёки фавқулодда вазият юз бергудай бўлса, бунга ким жавоб бериши ҳақидаги ҳақли саволни ўртага ташламоқда. Бир йилдан бери аҳоли ҳаётига таҳдид солаётган ушбу “портлаш” ва ёнғин хавфи бўйича қилинган мурожаатлар масъул ташкилотлар томонидан эътиборсиз қолдирилмоқда экан.
Давлат мулкига етказилган зарар ҳужжатларининг ижросиз қолиши ҳамда юқори босимли газ қувурлари остида хавфли қўшничилик муҳити юзага келгани сабабли, Фергана медиа таҳририяти томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзенергоинспекция раҳбариятига расмий мурожаат йўллайди. Мурожаатимизнинг қисқача мазмуни масъул ходимларнинг ҳаракатсизлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ҳамда ҳудуддаги ГРП ва газ қувурларининг техник ҳолатини зудлик билан мутахассислар иштирокида назоратдан ўтказиш сўралади.
Фергана медиа воқеалар ривожини ва масъул давлат идораларининг ушбу хавфли вазиятга нисбатан кўрадиган чораларини кузатишда давом этади.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.