Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғона шаҳрининг Эко-шаҳар ҳудудида барпо этилган Фарғона экспо халқаро маркази вилоят иқтисодиётининг янги драйверига айланмоқда. Вилоят ҳокимлиги ва ОАВ вакиллари иштирокидаги пресс-турда марказнинг улкан имкониятлари тақдим этилди. 5 гектар майдонда жойлашган мажмуа 200 дан ортиқ корхона маҳсулотларини намойиш этиш имконига эга.

Фарғонадаги экспо центр
Фарғона шаҳридаги замонавий Эко-шаҳар ҳудудида барпо этилган Фарғона экспо халқаро кўргазмалар маркази бугун вилоятнинг иқтисодий юзига айланиб бормоқда.

Куни кеча Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасадди ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамкорлигида ушбу мажмуага махсус пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар марказнинг фаолият йўналишлари ва инвесторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Мазкур марказнинг асосий мақсади вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини кенг намойиш этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш ҳамда инвесторлар учун халқаро стандартларга мос сервис муҳитини яратишдан иборат.

Мажмуа нафақат кўргазма майдони, балки тадбиркорлар ва инвесторлар учун яхлит мулоқот майдончаси вазифасини ўтамоқда. Беш гектар майдонни эгаллаган ушбу улкан мажмуада бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларини намойиш этиш имконияти мавжуд. Бу эса вилоятга келган меҳмонлар ва тадбиркорлар учун маҳаллий маҳсулотлар билан бир жойнинг ўзида танишиш қулайлигини яратади.

Янги барпо этилган 8 қаватли бинонинг меъморий ечими ҳам ўзига хосдир.

Бинонинг дастлабки икки қавати савдо, инвестиция ва тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар учун ажратилган бўлиб, бу ерда давлат идоралари ва бизнес вакиллари ўртасида

тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади. Юқори қаватлар эса хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар учун замонавий офислар сифатида хизмат қилади.
Марказда йил давомида 15 та тармоқ йўналиши бўйича доимий кўргазма-ярмаркалар фаолият юритади. Бу ерда давлат идоралари, ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва инвесторлар бир майдонда учрашиб, амалий ҳамкорликни йўлга қўядилар. Эко-шаҳар ҳудудида жойлашган ушбу маскан Фарғона вилоятининг инвестициявий жозибадорлигини оширишда муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.