Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трумпга таваллуд куни муносабати билан табрик мактуби йўллади. Давлат раҳбари ўз табригида Дональд Трампни бой тажрибага эга, ўз халқи ҳурматига сазовор давлат арбоби сифатида эътироф этди.

Президентимиз томонидан йўлланган мазкур табрик мактуби нафақат дипломатик эҳтиром намунаси, балки мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини ҳам намоён этди.

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, янги инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтириш мақсадида дунёнинг етакчи давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатли ҳамкорлик асосида янги босқичга кўтарилди. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий сармоялар кириб келиши, янги иш ўринлари яратилиши, замонавий технологиялар жалб этилиши ва аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида Дональд Трампнинг халқаро майдонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Шунингдек, Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари билан кўп қиррали ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлигимизни билдирдилар.
Мактубда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, халқаро ва минтақавий майдонлардаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим вазифалардан бири экани қайд этилди.
Президентимиз Дональд Трампни Ўзбекистонга илк тарихий ташриф билан келишга таклиф этар экан, бу икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада юқори поғонага олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.
Шубҳасиз, давлатимиз раҳбарининг халқаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган бундай саъй-ҳаракатлари, энг аввало, мамлакат тараққиёти, иқтисодий ўсиш ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Табрик якунида Дональд Трампга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолинди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.