Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғона шаҳри Ободонлаштириш бошқармасида 15 август куни ходимларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар жамоатчиликда савол уйғотмоқда. Ходимлар айтган маълумотлар рост бўлса, уларни соат 14:00 дан кейин ишга ким ва қайси ҳужжат асосида жалб қилган? Бу қарор раҳбар Дилфуза Хаджаеванинг топшириғи билан берилганми? Ходимларни муайян ҳудудларга бириктириш бўйича буйруқ борми?

15 август куни Фарғона шаҳри Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан яна бир жиддий савол пайдо бўлмоқда.
Ходимларнинг айтишича, шанба куни уларнинг иш вақти соат 14:00 гача бўлган. Аммо бироқ сал кам 30 дан кўпроқ одамни 17:00 га қадар ҳам айрим ходимлар ишлашга жалб қилганлигини видеода кўриш мумкин.
Ободонлаштириш ходимлари лавхалари
Ходимлар бу ерга Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Дилфуза Хаджаеванинг топшириғи билан келганини айтмоқда. Шу билан бирга, уларни ҳокимликдан берилган топшириқ асосида ишга чиқаришгани ҳақида ҳам маълумотлар айтилмоқда.
Ишчи ходимларнинг “бригадир” бошлиғлари сўзига эътибор қаратинг.
Ободонлаштириш ходимлари муайян ҳудудларга бириктирилган бўлса, уларни ушбу ҳудудга ким, қайси буйруқ асосида ва қандай масъулият билан бириктирган?
Ҳар бир ходимнинг иш жойи, вазифаси ва масъулияти бўлиши керак. Инсонларни маълум бир ҳудудга чиқариб қўйишнинг ўзи етарли эмас. Буйруқ қаерда?
Бириктириш ҳужжати қаерда? Унинг рақами ва санаси қандай? Ходимларнинг айнан шу ҳудудда ишлаши учун ким масъул?
Агар 15 август куни соат 14:00 дан кейин ишлашга жалб қилинган бўлса, бунинг учун алоҳида буйруқ берилганми?
Агар ҳокимликдан топшириқ бўлган бўлса, ушбу топшириқ ёзма шаклда берилганми?
Биз бу саволларга оғзаки эмас, ҳужжат билан жавоб берилишини истаймиз. Чунки гап қоғоздаги рақамлар ҳақида эмас. Гап тирик одамлар ҳақида кетмоқда. Кун бўйи оғир жисмоний меҳнат қилаётган ёши катта ходимларни муайян ҳудудга чиқаришдан тортиб, уларнинг иш вақти, меҳнат хавфсизлиги ва соғлиғигача ким масъул эканини аниқ билишимиз керак.
Агар иш вақтида ходим билан бахтсиз ҳодиса юз берса, “уни фалончи жўнатган эди” деган оғзаки гап масъулиятни кимнинг зиммасидан олиб ташлайди?
Шунинг учун Фарғона шаҳри Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Дилфуза Хаджаевадан аниқ жавоб кутамиз.
Ходимларни муайян ҳудудларга бириктириш бўйича буйруқ борми? 15-август 17:00 га қадар уларни ишга жалб қилиш бўйича буйруқ борми? Бу буйруқларни ким имзолаган? Ходимлар учун масъул шахс ким? Агар ҳокимликдан топшириқ бўлган бўлса, ким берган?
Биз бу саволларнинг барчасига расмий ва ҳужжатли жавоб кутамиз. Чунки оддий меҳнаткаш инсонларни маълум бир ҳудудга бириктириш мумкин, аммо уларнинг ҳуқуқи, хавфсизлиги ва ҳаётини масъулиятсизликка бириктириб қўйиб бўлмайди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.