Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига қарашли 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида (МТТ) содир бўлган воқеалар жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солмоқда. Текширувлар вақтида норасмий болалар яширилгани, гўдаклар жазирама иссиқда стадионларда сарсон қилингани айтилган.

Маълум бўлишича, мазкур боғчада белгиланган меъёрдан ортиқ норасмий болалар қабул қилингани айтилмоқда. Муассасага текширув келганида эса масъуллар вазиятни яширишнинг ноанъанавий ва ачинарли йўлини танлаганлар.
Хакимова Наргиза 16-ДМТТ Жисмоний тарбия ўқитувчиси
Текширувчиларга кўрсатмаслик мақсадида кичкина болалар ойнаклардан олиб чиқилиб, куннинг жазирама иссиғида стадион ва очиқ майдонларда кун бўйи айлантириб юрилгани маълум бўлмоқда.
Болаларни 16-боғчанинг орқа томонига ойнадан олиб чиқаётгани бошқарма ходимлари томонидан видео тасвирга олинган.
Энг қизиғи, боғча тарбиячиларининг ўзлари бу ҳолатни очиқ тан олиб, болаларнинг кун бўйи оч-наҳор ҳолда кўчаларда сарсон бўлганидан норозилик билдиришган. Гўдакларнинг соғлиғини хавф остига қўйган бундай муносабат қаттиқ қораланишга лойиқдир.
Боғча болалар учун хавфсиз, меҳр ва эътибор маскани бўлиши керак. Бироқ текширувлардан қочиш учун гўдакларни жазирамада кўчада сарсон қилиш инсонийлик ва касб этикасига умуман тўғри келмайди.
ТЎЛИҚ ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри ва вилоят масъул ташкилотлари томонидан ҳолат чуқур ва холис ўрганилиб, болаларнинг ҳуқуқларини топтаган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишига умид қиламиз.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.