Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Юксак эътироф инсоннинг меҳнати ва жамоанинг саъй-ҳаракатларига берилган муносиб баҳодир. “Ferganamedia.uz” жамоаси учун ҳам ана шундай қувончли ва фахрли воқеалардан бири юз берди.

“Ferganamedia.uz” веб-сайти раҳбари Эсанов Шухратжон Инамжанович ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини шакллантиришдаги муносиб ҳиссаси учун “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали
Ушбу юксак мукофот Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази Ахборот хизмати раҳбари Ориф ака томонидан тантанали равишда топширилди.

Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази Ахборот хизмати раҳбари Орифжон Мамажанов
Бу эътироф журналистика ва медиа соҳасидаги фидокорона меҳнат, жамоатчилик билан самарали мулоқот, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда ёшлар тарбияси йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг муносиб баҳосидир.
Шу муносабат билан “Ferganamedia.uz” веб-сайти жамоаси номидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Азадович Саидовичга ушбу юксак эътироф учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Генерал-майор Ойбек Азодович Саидов
Шунингдек, Шарқий ҳарбий округ Ахборот хизмати раҳбари Орифжон Мамажановга ҳам алоҳида ташаккур айтамиз. “Ferganamedia.uz” веб-сайти жамоаси билан мунтазам ҳамкорлик қилиб, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини қўллаб-қувватлаб келаётганингиз, жамоатчилик институтини ривожлантиришга эътибор қаратаётганингиз ҳамда блогер ва журналистлар билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганингиз учун миннатдормиз.

Шухратжон Эсанов
Биз учун ушбу мукофот шунчаки тақдирлаш эмас, балки янада масъулият билан ишлаш, изланиш ва Ватан ҳамда халқ манфаатларига сидқидилдан хизмат қилиш учун катта “мотивациядир.”
Билдирилган юксак ишончни оқлаш, Ўзбекистон Республикаси ва унинг халқига муносиб хизмат қилишда барчамизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат ва матонат берсин.

Юзимиз янада ёруғ, ишларимиз баракали, хизматларимиз эл-юрт манфаатига дахлдор бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Эътибор ва юксак эътироф учун яна бир бор самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.