Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Бугун банклардан бирига бориб, соатлаб навбатда сарсон бўлдингизми? “Тизим ўчди”деган қисқагина баҳона орқали нафақат вақтингиз, балки асаб ва пулларингиз ҳам куйиб кетгани аниқ. Энг алам қиладигани банк айби билан солиқ ёки кредит тўлови кечикса, жаримани (пеняни) барибир Сиз тўлайсиз! Хўш, нега банклар хатоси учун оддий халқ ўз чўнтагидан товон тўлаши керак? Марказий банкнинг 3434-сонли Низоми талаблари Фарғонада нега ишламаяпти?

Куни кеча Фарғона вилоятидаги Агробанк филиалларидан бирида банк тўлов тизимлари бутунлай ишламай қолди. Солиқ тўлайман, шартнома пулини ўтказаман ёки кредит ёпаман деб келган ўнлаб фуқаролар ва тадбиркорлар узун навбатларда сарсон бўлишди.
Жахонгир Мирзаев Адвокат
Охир-оқибат уларга қисқагина қилиб: «Тизим ишламаяпти, қачон ёниши номаълум», деган жавоб берилди.
Хўш, бундай вазиятда вақти ва асаблари йўқотилган, энг ёмони тўлови кечиккани учун жаримага (пеняга) тушадиган фуқаронинг зарарини ким қоплайди? Айб кимда банкдами ёки “тизим” дами? Қонун нима дейди?
Марказий банк бошқарувининг 3434-сонли Низоми (10-банд) талабига кўра, тўлов тизимларида узилиш кузатилган тақдирда, банк 3 иш куни ичида Марказий банкка узилиш сабаблари, давомийлиги ва унинг фойдаланувчиларга таъсири кўлами ҳақида ҳисобот бериши шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунга асосан, хизмат кўрсатувчи ташкилот (бу ўринда банк) ўз тизимидаги техник носозлик туфайли мижозга етказилган моддий зарарни қоплаб беришга мажбур.
Амалиётда-чи?
Афсуски, амалиётда манзара бутунлай бошқача. Банк тизими ишламай қолган куни солиқ ёки кредит тўловининг сўнгги муддати бўлса, солиқ идораси ёки кредит автоматик дастури “банкнинг тизими ишламабди”деб имтиёз бермайди. Компьютер автоматик тарзда фуқарога жарима ҳисоблайди. Банк эса буни “техник профилактика” ёки “форс-мажор деб хаспўшлайди ва четга чиқади. Натижада, зарар яна оддий халқнинг елкасида қолиб кетмоқда.
Савол туғилади: Нега банклар замонавий технологиялар ривожланган 2026 йилда ҳам ўз ахборот тизимларининг барқарорлигини таъминлай олмаяпти? Агар фуқаро банкдан 1 кун кечикиб кредит тўласа, банк дарров жарима ундирадими? Аммо банк айби билан фуқаронинг иши битмай қолса, нега банк жавоб бермайди?

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.