Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
25 июль Судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги халқаро куни муносабати билан судьялар ва суд тизими ходимларининг адолатни таъминлашдаги ўрни, уларнинг меҳнати, фаровонлиги ҳамда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилади.

Адолат – ҳар бир инсон ишонадиган энг катта қадриятлардан бири. Судга келган ҳар бир фуқаро, аввало, ҳақиқат қарор топишини, қонуний ва холис қарор қабул қилинишини кутади. Бу масъулият эса судьялар ва суд тизими ходимлари зиммасига юкланган.
Ҳар куни судларда инсон тақдирига дахлдор юзлаб масалалар кўриб чиқилади. Ҳар бир иш ортида бир оила, бир инсоннинг умиди, ҳуқуқи ва келажаги туради. Шунинг учун судьядан нафақат чуқур ҳуқуқий билим, балки холислик, виждон, сабр-тоқат ва юксак масъулият талаб этилади. Суд тизими ходимлари эса одил судловнинг тезкор ва самарали амалга оширилишида муҳим ўрин тутади.
Ана шу омилларни эътиборга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2025 йил 4 мартдаги резолюцияси билан 25 июль — Судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги халқаро куни сифатида белгиланди.
Бу сана бежиз таъсис этилмаган. Чунки мустақил ва адолатли суд тизими, энг аввало, ўз вазифасини ҳалол ва холис бажарадиган, муносиб меҳнат шароитига эга судьялар ва суд ходимлари орқали таъминланади. Уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, хавфсиз меҳнат муҳити ҳамда касбий барқарорлиги жамиятда адолат қарор топишининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда кўплаб давлатларда ушбу сана муносабати билан турли маърифий тадбирлар ўтказилиб, судьялар ва суд ходимларининг касбий фаолияти, меҳнати ва фаровонлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Юртимизда ҳам суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, судьялар ва суд ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг касбий салоҳияти ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Зеро, адолатли суд — кучли давлатнинг таянчи. Уни таъминлайдиган судьялар ва суд ходимларининг меҳнати, фидойилиги ва фаровонлиги эса қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ҳамда жамиятнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашда беқиёс аҳамиятга эга.
Асроржон Ахмедов Жиноят ишлари бўйича
Фарғона туман суди раиси

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.