Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Жиноят ишлари бўйича судларда кўриладиган ҳар бир иш инсон тақдири билан боғлиқ бўлади. Айниқса, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга ҳисобланади. Чунки бундай ҳолатлар инсон саломатлигига, оила барқарорлигига ва жамият хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади.

Suniy intelektda tayyorlandi
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўрилган ушбу иш ҳам ана шундай масалалардан бири бўлиб, судланувчи Б.Собиров(исм-шарифи ўзгартирилган)нинг гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан кўриб чиқилди. Суд мажлиси очиқ тарзда ўтказилди.
Ишдаги ҳолатларга кўра, судланувчи муқаддам ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир етганлиги учун судланган бўлса-да у 2025йил декабр ойида Фарғона шаҳар, “Бешбола” МФЙ, ҳудудида жойлашган дала майдонидан ёввойи ҳолда ўсиб ётган наша гиёҳвандлик воситаларини териб келиб, тайёрлаб, фақат ўзинингисте'моли учун сақлаб келгани, ҳақиқатдан ҳам ба'зида озроқ миқдорда мазкур гиёҳвандлик воситасидан исте'мол қилиб келганида у ўзини шубҳали тутганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан текширув ўтказилган, текширувда унинг ёнидан гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланган ва далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Судда у ўзи учун гиёхванд моддасини исте'мол қилиш мақсадида сақлаб келгани, қилмишидан пушаймон еканлигини ва келгусида бундай хатога йўл қўймаслигини ма'лум қилган бўлса-да, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан 2026 йил 12 январ куни қонун талабларидан келиб чиқиб, судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топди.
Ушбу суд жараёни яна бир бор шуни кўрсатдики, қонун устуворлиги та'минланган жамиятда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ўзининг ҳуқуқий баҳосини олади. Ҳар бир шахс ўз қилмишининг оқибатлари учун жавоб бериши лозим. Айниқса, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар инсон ҳаёти ва келажагига жиддий салбий та'сир кўрсатиши мумкин.
Суднинг мазкур иш бўйича чиқарган ҳукми нафақат айбдор шахсга нисбатан жазо чорасини белгилаш, балки бошқа фуқаролар учун ҳам огоҳлантирувчи аҳамиятга ега. Бу еса жамиятда қонунга ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур суд ҳукми билан адолат қарор топиши, суднинг холис ва қонуний қарор қабул қилиши ҳамда ҳар бир жиноят ўз вақтида ҳуқуқий баҳосини олиши яна бир бор намоён бўлди. Адолатли суд — ҳуқуқий давлатнинг енг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади.
Фаррухжон Рахматов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судяси

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.