Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

КОРЕЯ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИДА ЁШЛАР УЧУН ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР ОЧИЛМОҚДА?

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини ривожлантириш, талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда университет раҳбарияти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Мулоқот давомида университет ва Ёшлар иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, талабаларнинг таълимий ва касбий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, уларни халқаро лойиҳаларга фаол жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Айниқса, талабалар алмашинуви дастурларида иштирок этиш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ўрганиш, халқаро таълимий лойиҳаларда қатнашиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг университет ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда Ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Учрашувнинг муҳим ташкилий масалаларидан бири сифатида Диёпбек Эгамбердиев Корея халқаро университетининг Ёшлар етакчиси этиб сайланди. У зиммасига университет талабаларининг манфаатларини ифода этиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини илгари суриш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш вазифалари юклатилди.
Қайд этилганидек, таълим муассасаларида ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва халқаро тажриба алмашинуви учун имкониятлар яратиш келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолади.
Муаллиф: Севинчхон Эсанова Корея халқаро университети (КИУФ) талабаси.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.