Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Қонун ҳимоячиларидан табиатга туҳфа “Прокуратуранинг 35 йиллигига 35 минг туп дарахт» акцияси қизғин паллада.

Фарғона вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Фарғона вилоят прокуратураси ходимлари қизғин мехнатда
Прокуратура органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган «35 минг туп дарахт» акцияси эса ушбу хайрли ташаббусга алоҳида мазмун бағишламоқда.

Фарғона вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов Ахмаджонович дарахт экиш жараёнида
Бу жараёнда Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловнинг ташаббуси ва вилоят прокуратураси жамоасининг фаол иштироки алоҳида эътирофга лойиқ. Акция доирасида янги боғ ташкил этилиб, ҳудудда 2 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.

Шунингдек, Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳам шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва аҳоли учун соғлом экологик муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ушбу умуммиллий ташаббуснинг муҳим қисми ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг 23 сентябрдаги Фармони асосида вилоятнинг барча 19 та туман ва шаҳрида “яшил дастурлар” тасдиқланиб, 1 017 та маҳалла қамраб олинди.

Жорий куз мавсумида вилоят бўйича 11 миллион 129 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 7 миллион 339 минг туп кўчат экилгани электрон платформада тасдиқланган. Бу умумий режанинг 65,9 фоизидир.

Албатта, кўчат экиш ишнинг бошланиши. Уларни асраб-авайлаш, ўз вақтида суғориш ва парваришлаш эса янада муҳим вазифа.
Бахтиёр Исмоилов бошчилигидаги вилоят прокуратураси жамоаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган бу каби ташаббуслар ўзининг узоқ муддатли самараси билан қадрлидир.

Зеро, раҳбарнинг ташаббуси амалий натижага айлангандагина унинг ҳақиқий қиймати намоён бўлади. Бугун экилган ҳар бир ниҳол эртанги авлод учун соя-салқин, тоза ҳаво ва обод Фарғона бўлиб хизмат қилиши керак!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.