Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Алифбо миллатнинг тили, тарихи ва маънавий меросини боғлаб турувчи муҳим восита. Шунинг учун унга доир ҳар қандай ўзгариш пухта ўйланган, илмий асосланган ва жамият манфаатларига хизмат қиладиган тарзда амалга оширилиши лозим.

Ўзбек тилининг лотин ёзувига асосланган алифбосига киритилаётган ўзгаришлар жамиятнинг барча соҳаларига татбиқ этилиши кутилмоқда. Бу шунчаки ҳарфларни алмаштириш эмас, балки давлат бошқаруви, таълим, иқтисодиёт ва ахборот маконида янги босқични бошлайдиган жараёндир.
Тақдим этилган қарор лойиҳасига кўра, O‘ ўрнига Ö, G‘ ўрнига Ğ, Sh ўрнига Ş, Ch ўрнига Ç ҳарфлари жорий этилади. Янги алифбода 28 та ҳарф ва битта тутуқ белгиси бўлиши назарда тутилган.
Лойиҳада давлат ҳужжатлари, паспорт ва ID-карталар, таълим дарсликлари, банк тизими, электрон платформалар, маҳсулот қадоқлари ва кўча ёзувларини янги алифбога мослаштириш белгиланган. Аввал расмийлаштирилган ҳужжатлар эса ўз юридик кучини сақлаб қолади.
Айниқса, оммавий ахборот воситалари учун янги талаблар муҳим. Лойиҳага мувофиқ, Қонун кучга кирганидан кейин ОАВ материаллари янги алифбода тайёрланиши кўзда тутилмоқда. Бу эса таҳририятлардан техник ва ташкилий тайёргарликни талаб қилади.
Шу боис хусусий ва мустақил медиа субъектларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Улар учун бепул имло қўлланмалари, матнларни автоматик ўгириш дастурлари, клавиатура ва шрифтлар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Яна бир муҳим йўналиш ўзбек тилини рақамли технологиялар ва сунъий интеллект тизимларига мослаштириш. Лойиҳада электрон платформалар, мобил иловалар ва сунъий интеллект хизматларини янги алифбога мослаштириш чоралари ҳам назарда тутилган.
Албатта, алифбони такомиллаштириш ва ўзбек тилининг нуфузини ошириш муҳим. Бироқ ислоҳот муваффақияти унинг амалда қанчалик қулай ва самарали жорий этилишига боғлиқ.
Энг муҳими, бу жараён аҳоли учун ортиқча сарсонгарчилик, тадбиркорлар учун асоссиз харажатлар, журналистлар ва таҳририятлар учун қўшимча тўсиқларга айланмаслиги керак.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.