Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТЛАР, АДИБЛАР ВА ИЖОДКОРЛАР БИР ДАВРАДА ЖАМ БЎЛДИ. УСТОЗ ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ, ИЖОДИЙ АНЪАНАЛАРГА САДОҚАТ!

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан таниқли журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, устоз ижодкорлар, соҳа фахрийлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда марҳум ижодкорнинг яқинлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов вилоят ҳокимининг телеканал ижодий жамоасига йўллаган табригини ўқиб ешиттирди.
УСТОЗ МУҲАММАДЖОН ОБИДОВ ЛАВҲАСИ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист
Тоҳиржон Ҳамроқуловнинг ибратли ҳаёт йўли, сермазмун ижодий фаолияти ва эзгу ишларини ёд этиб, телеканал жамоасига янги ижодий муваффақиятлар тилади.

Анжуманда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Бағдод тумани ҳокими Мақсаджон Исақов ва бошқалар сўзга чиқиб, устоз ижодкорнинг ўз касбига садоқати, фотожурналистика ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, эл-юрт орасида қозонган ҳурмат-эътибори ҳамда халқимиз манфаати йўлида амалга оширган эзгу ишлари ҳақида тўхталдилар.

Тоҳиржон Ҳамроқулов нафақат моҳир журналист, балки ўзидан кейинги авлод ижодкорлари учун катта мактаб яратган фидойи устоз сифатида ҳамиша ёдда қолади.

Унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятида ҳақиқатга садоқат, касбга масъулият ва халқ дардига ҳамоҳанглик устувор ўрин тутган.

Айниқса, фотожурналистика орқали тарих муҳрланган лаҳзалар, инсонлар тақдири ва давр нафаси акс эттирилгани алоҳида эътирофга лойиқ.
Тадбир давомида устознинг ҳаёт йўли, ижодий мероси ва ҳамкасблари хотирасида қолдирган самимий излари ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.
Шунингдек, «Водий ТВ» телеканалининг ўттиз йиллик фаолияти, босиб ўтган йўли ва ҳудуд медиа мактаби ривожидаги ўрни алоҳида та'кидланди.

Бундай учрашувлар нафақат ўтмишни ёд этиш, балки ёш авлодга касб масъулияти, ижодий садоқат ва устозларга ҳурмат туйғуларини сингдиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.