Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Автомобилимиз орқасидан келиб бошқа автомобиль урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилди ва автомобилимиз жарима майдончасига жойлаштирилди.
Белгиланган 72 соатлик муддатни инобатга олиб, суғурта компаниямиз — «Ўзбекинвест»га ҳодиса ҳақида хабар беришни лозим топдик.
Компания масъули биздан суғуртамиз мажбурийми ёки ихтиёрийми, деб сўради. Очиғини айтдик: буни билмаймиз. Ахир суғуртанинг турларини фарқлашдан кўра, унинг моҳияти суғурта ҳимоясидан фойдаланиш муҳим эмасми?
Мен масъулга: «Иккаласи ҳам ўз номи билан суғурта-ку. Фарқи нимада?» деган мазмунда савол бердим.
Жавоб эса кутилмаган бўлди: «Мажбурий суғурта бўлса, биз тўламаймиз, айбдор томоннинг суғурта компаниясига мурожаат қиласиз», дейилди.
Майли, қонунчиликда мажбурий ва ихтиёрий суғуртанинг вазифалари фарқ қилиши мумкин. Буни тушунамиз. Аммо масъулдан ўзимиздаги полис турини электрон базадан текшириб беришни сўраганимизда, «Road24 иловасидан ўзингиз кўриб олинг», деган жавобни эшитдик.
Ҳайрон қоласан киши!
Суғурта компанияси мижоздан суғурта пулини қабул қилади. Полис расмийлаштиради. Аммо мижоз ЙТҲга учраб, компанияга мурожаат қилганида, оддий маълумотни текшириб бериш ёки кейинги ҳаракатлар бўйича тушунтириш беришга ҳам тайёр эмасми?
Биз «Ўзбекинвест»дан ўзимизга тегишли бўлмаган зарарни тўлаб беришни талаб қилмадик. Биз ҳодиса ҳақида хабар бердик ва ўз суғуртамиз бўйича тушунтириш сўрадик.
Албатта, мажбурий суғуртанинг ҳам, ихтиёрий суғуртанинг ҳам ўз шартлари ва мажбуриятлари бор. Лекин хизмат кўрсатиш маданияти ҳам бўлиши керак.
Суғурта фақат полис сотишдан иборат эмас. У инсон бошига ташвиш тушганида ишонч ва ҳимоя манбаи бўлиши керак.
«Ўзбекинвест» раҳбариятига саволимиз бор: мижозлар билан ишлашда ходимларга фақат полис сотиш ўргатиладими ёки мурожаат қилган инсонга ёрдам бериш ҳам ўргатиладими?
Мижознинг саволига жавоб бериш учун уни бошқа иловаларга йўналтириш қанчалик тўғри?
Масалада компания раҳбариятининг муносабатини ҳам эшитишни истардик.

Муаллиф
Отабек ХоликовИзоҳлар йўқ.