Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Аввалроқ Effect.uz сайтида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 19 йиллик турмуши давомида тўрт нафар фарзандни тарбиялаб келаётган Ш. Абдураҳмонованинг оилавий муаммоси ёритилган эди. Бироқ кейинчалик вазият янада жиддий тус олди

2026 йил 28 сентябрда Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди М. Тўхтаназаровниг Ш. Абдураҳмонова ва оила аъзоларини уйдан мажбурий кўчириш ҳақидаги даъво талабларини рад этган.
Суд ҳужжатида аёл ва тўрт нафар вояга етмаган фарзанди 2010 йил апрель ойидан буён ушбу хонадонда яшаётгани, мулкдорнинг розилиги билан кириб жойлашгани ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга экани қайд этилган.
Суд орқали кўчиришга эриша олмаган томон нега суд тартибини четлаб ўтиб, ўзбошимчалик йўлини танлади?
Ш. Абдураҳмонованинг билдиришича, 2026 йил 11 октябрь куни қайнотаси ва бошқа қариндошлари кечки вақтда хонадонга келиб, унинг розилигисиз буюмларини машинага юклаб, қизлик уйига олиб бориб ташлашган. Аёл эътироз билдирганида, уйни бўшатмаса, ўлдириш билан таҳдид қилинганини айтмоқда.
Бу қандай ҳолат? Судда ҳал этилмаган масалани ўзбошимчалик билан ҳал қилишга уринишми? Суд тартибини четлаб ўтишми ёки ўзбошимчаликнинг бошқа кўринишими?
Ҳеч ким ўзини суд ўрнига қўйиб, бошқа инсоннинг ҳуқуқини ўзбошимчалик билан чеклашга ҳақли эмас! Агар баён этилган ҳолатлар тасдиқланса, бу ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.
Аёлнинг айтишича, у бир неча бор 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган. Бироқ ҳанузгача кутилган натижа бўлмаган.
22 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ бошқарма бошлиғининг шахсий қабулига бордик. Аммо қабулга кириш имкони бўлмади. Мақсадимиз ушбу ҳолатни вилоят раҳбарияти назоратига етказиш эди.
Суднинг кўчириш ҳақидаги даъвони рад этган қарори нега инобатга олинмаган?
Суд тартибини четлаб ўтиб, буюмларни олиб чиқиб кетиш ҳолатига ким ҳуқуқий баҳо беради?
Ўлим таҳдиди ва 102 рақамига қилинган қўнғироқлар нега аниқ натижа бермаяпти? Нега тўрт нафар фарзанднинг онаси ҳимоя излаб идорама-идора юриши керак?
Масъул идоралардан ушбу ҳолатни назоратга олиб, суд ҳужжатлари, 102 чақириқлари ва ўзбошимчалик ҳақидаги важларни холисона текширишни сўраймиз.
Суд бор жойда “самосудга” ўрин йўқ! Қонунни менсимасликка ҳам, инсон ҳуқуқини ўзбошимчалик билан поймол қилишга ҳам йўл қўйилмаслиги керак!
EFFECT.UZ мухбири Хамиджон Ахмедов
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.