Загрузка...
Ferganamedia.uz зарегистрирован как электронное СМИ 26 сентября 2024 года АОКА при администрации Президента. Свидетельство № 414738. Учредитель: ООО «Fergana Media Press».
Ferganamedia.uz зарегистрирован как электронное СМИ 26 сентября 2024 года АОКА при администрации Президента. Свидетельство № 414738. Учредитель: ООО «Fergana Media Press».
O'zbekistonning inson huquqlari, xususan, ayollar va bolalarni zo'ravonlikdan himoya qilish borasidagi qonunchilik bazasi xalqaro standartlar darajasiga ko'tarilgani tahlil qilingan.

Сўнги йилларда жинсий зўравонлик, фемицид ва оилавий зўравонлик дунё миқёсида энг долзарб ҳуқуқий масалаларидан бирига айланди. Айникса, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни алоҳида жиноят сифатида белгилаш, фемицид тушунчасини қонунчиликка киритиш ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш бўйича кўплаб давлатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жинсий зўравонлик - шахснинг розилигисиз жинсий ҳаракатларга мажбурлаш, таҳдид қилиш, таъқиб қилиш, мажбурий никоҳ, хизмат мавқеидан фойдаланиб жинсий босим ўтказиш ёки бошқа жинсий характердаги ноқонуний ҳаракатлардир. Жинсий зўравонлик турли минтақаларда кўп ҳолларда оила доирасида ёки яқин муносабатларда содир бўлади. Шу сабабли кўплаб давлатлар оилавий зўравонликни алоҳида жиноят сифатида белгиламоқда.
Ушбу жиноятларга фемицид (femicide) - аёлни айнан аёл бўлгани учун ўлдириш киради. Бу одатда оилавий зўравонлик, рашқ, ажрашишга қарши чиқиш, мажбурий никоҳ, “шаън” тушунчаси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, жиноятни бошқа тури фамилицид (familicide) – оила аъзоларини бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет ўлдириш (масалан, эрканинг хотини ва болаларини ўлдириши), таъқиб (stalking) учун жиноий жавобгарлик жорий этилган. Бундай жиноятлар одатда оилавий можаролар, иқтисодий муаммолар, рашк ва ажрашиш билан боғлиқ ҳолларда содир бўлади. Ушбу жиноятлар жамият учун айниқса хавфли ҳисобланади.
2023 йилда Ўзбекистонда оилавий зўравонлик алоҳида жиноят деб топилди. Бу Марказий Осиёдаги муҳим ҳуқуқий ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Қонунга кўра, оилавий зўравонлик жиноят деб белгиланди; жинсий жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тақиқланди. Бундан ташқари, аёлларни мажбурий аборт қилиш учун жазо кучайтирилди, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу билан Ўзбекистон оилавий зўравонликни алоҳида жиноят деб белгилаган давлатлар қаторига қўшилди.
Кейинги йилларда қонунчиликка бир қатор қўшимча ва ўзгаришлар киритилиб, болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик ва профилактика чоралари кучайтирилди, судда ярашув тартиби қайта кўриб чиқилди, ҳимоя ордерларини 24 соат ичида бериш, ордерларни электрон тарзда расмийлаштириш, жабрланувчига нисбатан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан ҳимоя ордерини ташаббус тартибида бериш тартиби жорий этилди. Бу механизм жабрланувчиларни ҳимоя қилишда самарали восита ҳисобланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги 03.03.2026 йилдаги ПФ-33-сонли Фармони нафақат ўзбекистонликлар, балки кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотлар ва чет элда яшовчи фуқаролар томонидан ижобий қабул қилинди.
Ушбу Фармонда, жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар жиноятларни содир этганда уларга тегишинча умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашга оид қонун лойиҳасини уч ойда киритиш; шунингдек, Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан биргаликда - аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар ва илғор хорижий амалиётни ўрганган ҳолда хотин-қизларни айнан жинси сабабли қасддан ўлдириш (фемицид), оила аъзоларини қасддан ўлдириш (фамилицид), шахсни унинг эркига қарши равишда ноқонуний таъқиб қилиш (сталкинг), Интернет ёки ижтимоий тармоқларда содир этиладиган зўравонлик (киберзўравонлик), вояга етмаган шахслардан жинсий фойдаланиш ҳамда шу мақсадда Интернет орқали вояга етмаган шахснинг ишончини қозониш (онлайн груминг) учун қонунчиликда қонунчиликда жавобгарлик белгилаш топшириғи берилди.
Фармон билан аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида махсус “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Фарғона вилоят судининг
иқтисодий судлов ҳайъати судьяси Д.Акрамова

Автор
Шухратжон ЭсановКомментариев пока нет.
Ferganamedia.uz зарегистрирован как электронное СМИ 26 сентября 2024 года АОКА при администрации Президента. Свидетельство № 414738. Учредитель: ООО «Fergana Media Press».