Загрузка...
Ferganamedia.uz зарегистрирован как электронное СМИ 26 сентября 2024 года АОКА при администрации Президента. Свидетельство № 414738. Учредитель: ООО «Fergana Media Press».
Ferganamedia.uz зарегистрирован как электронное СМИ 26 сентября 2024 года АОКА при администрации Президента. Свидетельство № 414738. Учредитель: ООО «Fergana Media Press».
O'zbekiston Respublikasining yangi tahrirdagi Mehnat kodeksi asosida shakllantirilgan bo'lib, xodimlarning mehnat huquqlari va dam olish vaqtlarini kafolatlaydi. Ro'yxatda keltirilgan to'qqizta bayram sanasi davlat ahamiyatiga molik voqealar hamda diniy qadriyatlarimizni ifodalaydi.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг [208 моддасига] мувофиқ мамлакатимизда байрам кунлари расман ишланмайдиган дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Ушбу рўйхатга кўра ҳар йили 1 январда Янги йил байрами ҳамда 8 мартда Хотин қизлар куни кенг нишонланади. Шунингдек баҳор айёми бўлмиш 21 март Наврўз байрами ва 9 май Хотира ва қадрлаш кунида ҳам юртдошларимиз дам олишади.
Куз фаслининг илк куни 1 сентябр Мустақиллик байрами ҳамда 1 октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олган. Бош қомусимиз қабул қилинган 8 декабр Конституция куни ҳам алоҳида байрам сифатида нишонланиб келинмоқда.
Бундан ташқари ҳар йили муборак Рўза ҳайит ҳамда Қурбон ҳайит байрамларининг биринчи кунлари ҳам дам олиш кунлари ҳисобланади. Агар байрам кунлари ҳафтанинг дам олиш кунларига тўғри келиб қолса унда ушбу дам олиш кунлари кейинги иш кунига кўчирилади. Бу қоида ишчиларнинг дам олиш вақтини камайтирмаслик мақсадида жорий этилган.
Бироқ узлуксиз иш режимида фаолият юритадиган корхоналар учун айрим истисно ҳолатлар кўзда тутилган бўлиши мумкин. Дам олиш кунларининг аниқ саналари ҳар йили > Президент фармони билан янада оптималлаштирилади. Бу эса аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва байрамларни оила даврасида ўтказиши учун катта имкониятдир

Автор
Шухратжон ЭсановКомментариев пока нет.
Ferganamedia.uz зарегистрирован как электронное СМИ 26 сентября 2024 года АОКА при администрации Президента. Свидетельство № 414738. Учредитель: ООО «Fergana Media Press».